Кириш Регистрация
16/05 00:00 Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
17/05 15:00 Комо - Парма
17/05 15:00 Женоа - Милан
17/05 15:00 Ювентус - Фиорентина
17/05 15:00 Пиза - Наполи
17/05 15:00 Рома - Лацио
17/05 16:30 Ман. Юнайтед - Ноттингем Форест
17/05 18:00 Интер - Верона
17/05 19:00 Эвертон - Сандерленд
17/05 19:00 Брентфорд - Кристал Пэлас
17/05 19:00 Лидс - Брайтон
17/05 19:00 Вулверхэмптон - Фулхэм
17/05 21:00 Аталанта - Болонья
17/05 21:30 Ньюкасл - Вест Хэм
17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
17/05 23:45 Кальяри - Торино
17/05 23:45 Сассуоло - Лечче
17/05 23:45 Удинезе - Кремонезе
18/05 00:15 Барселона - Бетис
19/05 00:00 Арсенал - Бёрнли

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг “Реал” клуби ёзги трансфер ойнаси вақтида “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Родрини ўз сафига қўшиб олиш борасида жиддий ҳаракат бошлади. ТЕАМtalk нашрининг ёзишича, Родрининг вакиллари “Манчестер Сити” раҳбарияти билан учрашиб, футболчининг трансфер нархи ва кетиш шартларини муҳокама қилган. Мадридликлар ушбу келишувни Жаҳон чемпионати бошлангунга қадар якунлашни мақсад қилган.

Клуб раҳбарияти Родрини жамоани тарк этган футболчилар — Тони Кроос ва Лука Модричнинг ўрнини боса оладиган янги етакчи сифатида кўрмоқда. Хабарларда айтилишича, “Реал” ушбу трансфер учун ҳаддан ташқари кўп маблағ сарфлаш ниятида эмас. Мадридликлар 60 миллион евро атрофидаги таклиф “Манчестер Сити”ни келишувга кўндириш учун етарли бўлади, деб ҳисоблашмоқда. Бу вазият футболчининг амалдаги шартномаси якунланиб бораётгани ва унинг Испанияга қайтиш истаги билан изоҳланган.

Шу билан бирга, Эдуардо Камавинганинг сотилиши эҳтимоли фонида, “қироллик клуби” Алексис Макаллистер, Энсо Фернандеш ва Сандро Тонали каби вариантларни ҳам кўриб чиқмоқда, бироқ айнан Родри асосий нишон бўлиб турибди.

“Манчестер Сити” устози Пеп Гвардиола ҳам ушбу трансферга тўсқинлик қилмаслигига шама қилди: “Дунёда ‘Реал’да ўйнаш имкониятини рад этадиган футболчи йўқ. Агар ўйинчи бахтсиз бўлса, у кетиши керак. Агарда у ўзининг даражасига мос таклиф билан хонамизга кирса, уни тўхтатиб қолмаймиз”.

2024-йилги “Олтин тўп” соҳибининг амалдаги шартномаси келаси йили якунига етади ва футболчининг ўзи ҳам фаолиятида янги чорловга тайёр экани айтилмоқда. Родри 2019-йилдан буён “шаҳарликлар” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У Англия клубига Мадриднинг бошқа бир жамоаси — “Атлетико”дан ўтган эди. “Манчестер Сити” таркибида у кўплаб совринлар, жумладан, Чемпионлар Лигаси ғолиблиги ва олти бор Англия чемпионлигини қўлга киритган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 21:30, 06.04.2026.
Ўқилди: 4318 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Абдуқодир Ҳусановнинг Англия кубоги финалидаги “Челси”га қарши ўйини қандай баҳоланди? [4932]

Камавинга учун тўртта топ-клуб курашмоқда [3389]

«Барселона» Левандовски билан хайрлашди: «Юлдуз бўлиб келдинг — афсона бўлиб кетяпсан» [3342]

Жанубий Корея терма жамоаси ЖЧ-2026 учун таркибини эълон қилди [2060]

«Манчестер Сити» янги бош мураббий билан келишувга эришди [1819]

U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Жанубий Кореяни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди [1387]

Назорат ўйини. Ўзбекистон миллий жамоаси «Нефтчи»ни йирик ҳисобда мағлуб этди [1381]

Роберт Левандовски «Барселона»ни тарк этишини расман эълон қилди [1366]

«Барселона»нинг Қирғизистондаги академияси мураббийи: «Ҳусановнинг услуби Каталония футболига мос келади» [1355]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон U-17 терма жамоасини Корея устидан қозонилган ғалаба билан табриклади [1336]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик