Кириш Регистрация

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео)

Баҳо:
+1 | -

«Манчестер Сити»нинг Instagram'даги саҳифаси Ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов иштирок этган эпизодга муносабат билдирди. Бу ҳолат Англия кубоги чорак финалида «Ливерпуль»га қарши учрашувда (4:0) содир бўлди.

Ўйин эпизодларидан бирида Ҳусанов «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳга қарши жонкуярлик билан курашди ва жамоасини голдан қутқариб қолди.

«Ҳеч қачон таслим бўлма», — деб ёзди «Манчестер Сити» Instagram саҳифаси ва Ўзбекистон байроғи эмодзисини қўшди.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» «Ливерпуль»ни йирик ҳисобда мағлуб этди. Ушбу ўйинда Эрлинг Холанд хет-трикка эришди, Антуан Семеньо эса яна бир голга муаллифлик қилди.

Ярим финалда Англия кубоги доирасида «Манчестер Сити» «Саутгемптон»га қарши майдонга тушади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:17, 06.04.2026.
Ўқилди: 10457 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик