Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Саралаш турнири бошланди

Баҳо:
+ | -

Пойтахтимизда 8 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида шахмат бўйича мамлакат чемпионатига саралаш мусобақаси бошланди.

Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан мазкур спорт турини ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаш мақсадида ташкил этилган мусобақада саксондан зиёд ўғил-қиз иштирок этмоқда.

Швейцарча тизимда етти турдан иборат мусобақада ўз гуруҳида биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаган шахматчилар шу йилнинг декабрь ойида ўтказиладиган мамлакат чемпионатининг ярим финал баҳсларида қатнашиш имкониятига эга бўлади.

Саккиз ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида навоийлик Шерали Равшанов пойтахтлик Алишер Умрзоқовни, тошкентлик Муҳаммадзоҳид Суяров навоийлик Умид Абдумуродовни, тошкентлик Шамшодбек Тоштемиров Тошкент вилоятидан Шаҳина Олимовани енгиб дастлабки очкони қўлга киритди. Яна етти шахматчи биринчи партияни ўз фойдасига ҳал қилди.

Ўн ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида ўн икки шахматчи рақибларини мағлубиятга учратган бўлса, ўн икки ёшгача бўлган ўғил-қизлар ўртасида саккиз шахматчи дастлабки ғалабасини нишонлади.

Биринчи турдаги ягона дуранг ўн тўрт ва ўн олти ёшгача бўлган шахматчилар гуруҳида қайд этилди. Пойтахтлик Меҳринисо Иброҳимова ва навоийлик Беҳруз Омонов илк партияда ўзаро дуранг ўйнади. Ушбу гуруҳда тўққиз шахматчи бир очкони қўлга киритди. 

 
Манба: uza.uz
Киритилди: 11:49, 14.07.2016.
Ўқилди: 3804 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.