Мадриднинг «Реал» клуби «Лейпциг» қанот ҳужумчиси Ян Диомандга қизиқиш билдирмоқда. У «Бавария» вингери Майкл Олисега муқобил вариант сифатида кўрилмоқда. Бу ҳақда Sport.es нашри Bild маълумотларига таяниб хабар берди.
Манбага кўра, «қаймоқранглилар» 19 ёшли футболчи учун 100 миллион евро тўлашга тайёр. Бироқ «Лейпциг» Диомандни 120 миллион еврога баҳоламоқда.
Ивуарлик футболчи учун курашда «Реал»га «Ливерпуль», «Арсенал», «Манчестер Сити» ва «ПСЖ» рақобат қилмоқда. Шу билан бирга, Париж клуби ҳужумчининг ўзи билан шахсий шартлар бўйича келишувга эришгани айтилмоқда.
Ўтган мавсумда Диоманд барча мусобақаларда 36 та учрашувда майдонга тушиб, 13 та гол ва 10 та голли узатма муаллифи бўлди.
Футболчининг «Лейпциг» билан амалдаги шартномаси 2030 йил ёзига қадар амал қилади. Transfermarkt маълумотларига кўра, унинг бозор қиймати 90 миллион еврога тенг.













