Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца - Ювентус
23/12 01:00 Бетис - Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Хайрулла Ҳамидов мақоласи: "Болта шўрва"

Баҳо:
+ | -

БОЛТА ШЎРВА

Ўтган ҳафта мураббийлар ҳақида мақола ёзганимда, Дель Боске ва Конте сиймосини танлаб адашмаган эканман. Бу икки шахс орқали бугунги кун футболини тўлиқ маънода англаб етсак бўлади.

КОНТЕ. Мураббийларни бежизга икки турга бўлишмайди: бирлари ҳаммага нотаниш йигитлардан юлдуз жамоа қила олишса, бирлари юлдузларни бирлаштириб, янада катта жамоага айлантира олишади. Очиғини айтсам, қайси иш қийинлигини билмайман. Гоҳида буниси мушкул туюлса, гоҳида юлдузларни бир жойда ўйнатиш осонмасдек кўринади.
Конте яқинда “Челси”да ишлайди. Мутахассис иккинчи босқичга ўтгандек чамамда. “Болта шўрва” пишира олган ҳамма мураббий ҳам юлдузлар билан ишлаб кета олмайди. Бу исботланган. Ҳозирда италиялик мутахассисга катта ишонч билдирилаётган бўлса-да, “Ювентус”ни жардан олиб чиққан, скуадро адзуррани ҳеч ким танимайдиган йигитлардан бинойидек қилиб қўйган инсон иккинчи босқичда ўзини қай суратда кўрсатади, ҳозирча номаълум.

Ўйинда Италия терма жамоаси таркиби рақибдан номдор бўлмаса-да, биринчи рақам остида ўйнади. Гуруҳда биринчи ўринни олган эди-да. Уларни 4 йил олдинги қизил фуриядан олинган қақшатқич зарба олдинга ундади менимча. Евро-2012да гуруҳ баҳсларида ўзаро беллашган, дуранг натижа қайд этган жамоалар финал ўйинида бутунлай бошқача ўйнагандилар, эсингизда бор-а?! Ҳалигача италияликлар финалдаги ҳисобни тасодифий деб билишади. Кьеллинининг кутилмаганда жароҳат олиши, 0:2 ҳисобида енгилиб турганида, италияликлар бир ўйинчисиз қолишлари – ўша кунги омадни бутунлай Испания томонга оғиб кетишига сабаб бўлганди. Қасос ўтида ёнаётган адзурра ғалабага ҳарисроқ кўринди.

ДЕЛЬ БОСКЕ. Испаниялик қария учун бу ўйин Конте даражасида муҳим эди, дея олмаймиз. Тўғри, Испания терма жамоаси ўз мухлисларига тўрт йил олдинги шонли даврларни қайтариб бериш учун ҳаракат қилиши кутилганди. Лекин испан футболи охирги пайтда шу қадар кўп совринларни қўлга киритиб юбордики, ёшлигидан Испанияга мухлислик қиладиганлар ҳам бу натижалардан зерикиб кетишди.

Оддий Пике ва Рамосни олайлик. Иккиси терма жамоа таркибида жаҳон ва Европа чемпиони бўлиш билан биргаликда, ҳар икки йилда ЕЧЛ кубогини кўтаришади, дунёнинг энг сара юлдузлари билан бирга тўп суришади. Одам фақат шону шуҳрат ичида яшайверса, ҳаётга бўлган қизиқиши ҳам сўнади. Интилиш борасида гапирмаса ҳам бўлади. Бугунги Испания ўйинида шу нарса яққол кўзга ташланди. Аксига олиб, терма жамоанинг ҳолати билан мураббий ёши, тажрибаси ва кайфияти мос тушганди.

Висенте Дель Боске ҳам шогирдлари сингари клуб ва терма жамоа миқёсида оладиганини олиб бўлган. Ўйин давомида Конте ва Дель Боске қандай ҳолатда ўтиришди, кўрдингиз! Италиялик мутахассис арзимаган вазиятларда ҳам қизишган, шогирдларига кўрсатмалар берган, ҳар хил кўринишда намоён бўлаверди. Дель Боскенинг ўйинни хотиржам кузатиши терма жамоа ўйинига монанд эди. Испания тўйиб бўлган, буёғига ўйнашни истамаётган жамоа сиймосини тўлиғича гавдалантириб берди.

Испания аслида бу ҳудудга 2014 йили, Бразилия яшил майдонларидаёқ кириб бўлганди. Лекин таркиби билан шу пайтга довур алдаб келди. Гуруҳ баҳсларида ҳам биргина жиддий рақиб қарши чиқиб қолганди, енгилди-қўйди. Италия терма жамоаси бугунги кунда савияси бироз паст футболчилардан ташкил топган, инкор этмаймиз, аммо улардаги биргина ҳолат Испания билан тенглашишга имкон берарди. Липпини гапини эсланг: “Италия энг ёмон пайтларда ҳам яхши ўйнай олади. Сабаби, мамлакатимиз мадҳияси айтилаётган пайтда йигитларда ўзгариш, ўсиш сезилади!” Скуадро адзурранинг либосини кийган жаккеринию, эдерлар бир муддатга катта ўйинчига айланиб қолишади, демоқчи Липпи.

Ана шу ҳолатлар бирлашиб, Испанияни мағлубият остонасига етаклаб келди. Испанлар ҳақли равишда енгилдилар. Тўп кўпроқ уларда бўлгани ҳеч нарсани англатмайди. Ўйинни италянлар бошқаришди. Конте бошқарди. Голлар ҳам Италия терма жамоасининг севимли услубида киритилди. Биринчисини олдинроқ уриб олишди. Охирида, рақиб ҳужумга берилиб кетганида, иккинчисини йўллаб нуқта қўйиш одати бу жамоага ҳалиям хуш келар экан. Гуруҳ баҳсларидаги Бельгияга қарши баҳс, 2012 ва 2006даги Германияга қарши ўйинлар ёдимизга тушиб кетди.

Ўйин тугади. Тўйиб бўлган испанлардан ҳеч ким йиғламади. Уйига қайтишганида ҳам, матбуот дод-вой солмади. Дель Боскени шараф билан кузатиб қўйдилар. Мамлакат қироли терма жамоага миннатдорчилик билдирди. Испания футболида катта ўзгариш рўй бериши керак. Ҳамма кутмоқда. Нафақат мураббий алмашиши, балки услуб ҳам ўзгариши лозим. Буни улар қандай амалга оширишади, очиғи тасаввур қилиш мушкул.

Конте ва унинг шогирдлари ўз гуруҳида биринчи ўринни олиб-да, чемпионат пешқадамларидан қутула олмадилар. Кейинги рақиб Германия эди. Ўша биз билган қўрқинчли Германия эди. Европа чемпионларини енга олган Контенинг кучи жаҳон чемпионларига етмади, лекин бу фожиа эмас! Чунки скуадро адзурра ўз обрўсини тиклаб олди, яна элитага қайтди. Бу масалада Контенинг ўрни беқиёсдир...

Хайрулла Ҳамидов.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:33, 18.07.2016.
Ўқилди: 14991 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.