L'Equipe хабарига кўра, 36 ёшли франциялик футболчи Флоран Малуда Ҳиндистоннинг «Деҳли Динамос» клуби билан шартнома имзолади.
У 2015 йилдан буён Мисрнинг «Вади Дегла» клубида ижарада ўйнаб келмоқда эди.
Эслатиб ўтамиз, «Деҳли Динамос» клубида италиялик Жанлука Дзамбротта бош мураббий бўлиб ишламоқда.