Sky Italy журнатисти Жанлука Ди Марционинг хабар беришича, "Ювентус" ва "Наполи" Гонсало Игуаиннинг трансфери бўйича келишиб олдилар.
"Ҳозиргина Маротта ва Де Лаурентис ўртасида терефонда суҳбат бўлди. "Ювентус" Игуаиннинг шартномасида кўрсатилган товон пулиги тўлашга рози бўлди", - деб ёзади Ди Марцио твиттерга.
Игуаиннинг товон пули 94 миллион еврони ташкил қилади ва 2016 йилнинг 31 июлигача амал қилади. Агар трансфер амалга ошса Игуаин Погбанинг трансфери амалга ошгунча дунёнинг энг қиммат футболчиси бўлиб туради.