«Астон Вилла» бош мураббийи Унаи Эмери Мадриднинг «Реал» клуби бош мураббийлигига асосий номзодлардан бири бўлиб турибди. «Қироллик клуби» раҳбарияти Альваро Арбелоанинг ўрнини эгаллайдиган мутахассис изламоқда.
The Touchline нашрининг хабар беришича, «сливонийлар» Эмерининг «Астон Вилла» билан Европа Лигаси жорий мавсумида эришаётган ютуқларини диққат билан кузатиб боришмоқда. Агар испаниялик мутахассис бирмингемликларни Европанинг нуфузи жиҳатидан иккинчи ўринда турувчи мусобақасида чемпионликка бошлаб келса, Мадрид гранди бошқаруви учун асосий фаворитга айланиши мумкин.
«Астон Вилла» ярим финалнинг илк учрашувида сафарда «Ноттингем Форест»га имкониятни бой берди (0:1). Жавоб ўйини 7 май куни бўлиб ўтади. Эслатиб ўтамиз, Эмери фаолияти давомида тўрт марта Европа Лигасида зафар қучган: уч бор «Севилья» ва бир марта «Вильярреал» билан кубокни қўлга киритган.













