Испания чемпионати якунига беш тур қолди — «Барселона» жорий мавсумни шу қадар муваффақиятли ўтказмоқдаки, агар қолган барча бешта ўйинда ғалаба қозонса, ўз вақтида Хосеп Гвардиолага ҳам насиб қилмаган клубнинг асосий рекордларидан бирини такрорлаши мумкин.
Гап бир мавсумда 100 очко жамғариш ҳақида бормоқда. «Барса» тарихида бундай натижа фақат бир марта — Гвардиола кетганидан кейинги биринчи йилда, яъни 2012/2013 йилги мавсумда Тито Виланова қўл остида қайд этилган эди.
Бироқ эслатиб ўтиш жоизки, «Барселона»ни олдинда фақат «Осасуна» ва «Алавес» каби жамоалар эмас, балки «Бетис» ва «Валенсия» каби анча жиддий рақибларга қарши баҳслар кутиб турибди. Ва, албатта, энг асосий тўқнашув — 10 май куни Мадриднинг «Реал» клубига қарши бўлиб ўтадиган учрашувдир.













