Кириш Регистрация
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта
23/05 21:00 Болонья - Интер
23/05 23:45 Лацио - Пиза
24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад

Артета муаммони ҳал қилиш учун дўстини ёрдамга чақирди

Баҳо:
+ | -

«Арсенал» клуби Премьер-лига чемпионлиги учун курашга халал бераётган кетма-кет жароҳатлар сабабини аниқлаш учун ташқи эксперт ёллади. The Telegraph нашрининг хабар беришича, бу вазифа испаниялик физиотерапевт Хоакин Аседога топширилган.

Хоакин Аседо бош мураббий Микель Артетанинг яқин дўсти ҳисобланади. У сўнгги ойларда жамоа атрофида тез-тез кўриниш берган.

Жорий мавсумда «канонирлар» таркибида фақат икки нафар футболчи — Мартин Субименди ва Майлз Льюис-Скелли жароҳат олмади. Қалган барча ўйинчилар маълум муддат сафдан чиқишга мажбур бўлган.

Мартин Эдегор, Кай Хавертц ва Букайо Сака каби етакчилар узоқ вақт даволанишди. Шунингдек, Микель Мерино, Юрриен Тимбер ва Риккардо Калафьори билан боғлиқ муаммолар клуб тиббиёт департаментига бўлган босимни оширган.

Клубда жароҳатларнинг олдини олиш ва тикланиш жараёнларини таҳлил қилувчи доимий ички тизим мавжуд бўлса-да, ҳозирги ҳолат қўшимча текширув ўтказишни талаб қилган.

Киритилди: 23:05, 01.05.2026.
Ўқилди: 2577 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик