Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор 2-3 ОКМК
17/07 20:00 Машъал 1-0 Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор 1-1 Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Гвардиола: «Ёқмаса — Франция ёки Португалияга кетинг!»

Баҳо:
+ | -2

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида ўйинлар тақвими ҳақида мулоҳаза юритди. Мутахассисдан Франциядаги вазиятга, яъни лига баҳорда «ПСЖ»нинг Чемпионлар лигасига яхшироқ тайёргарлик кўриши учун бир нечта ўйинларини кўчирганига муносабат билдиришини сўрашди.

«Бошқа мамлакатларда бундай ҳолатлар бўлиши мумкин, аммо Англияда ҳаммаси қандай бўлса шундайлигича қолади. Биз мослашишимиз керак. Агар бу сизга ёқмаса — Франция ёки Португалияга бориб мураббийлик қилинг. Менга шу ерда бўлиш ёқади. Ҳатто «Барселона»да бўлган вақтимда ҳам АПЛ мураббийлари тақвимдан тез-тез шикоят қилишларини кузатардим. Шу боис, бу ерда бошқача бўлишини кутмагандим», — деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, 4 май, душанба куни «Манчестер Сити» меҳмонда «Эвертон»га қарши баҳс олиб боради.

Киритилди: 22:33, 01.05.2026.
Ўқилди: 5762 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик