Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна - Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро - Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

Родри «Барселона»га ўтганини тасдиқлади: «Бу менинг орзум»

Баҳо:
+ | -

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родри фаолиятини «Барселона»да давом эттиришини тасдиқлади.

«Манчестер Сити»нинг таянч ярим ҳимоячиси Каталонияга етиб келгач, журналистлар билан суҳбатда ўз ҳис-туйғулари билан ўртоқлашди.

«Бу ерга келганимдан жуда хурсандман. Сўнгги кунлар анча таранг ўтди, аммо барча масалалар ҳал бўлганидан бахтиёрман. Сизлар билан танишганимдан ва бу ерда бўлганимдан мамнунман.

“Барселона” сафида ўйнаш мен учун орзу эди. Жамоадошларим билан тезроқ учрашишни интиқлик билан кутяпман. Уларнинг кўпчилигини аллақачон яхши танийман.

Энди ишлаш ва Чемпионлар лигаси ҳамда олдинда турган барча мусобақаларда ғалаба қозониш учун бор кучимни сарфлаш вақти келди», — деди Родри.

Маълумотларга кўра, «Барселона» испаниялик футболчи учун «Манчестер Сити»га 60 миллион евро ҳамда қўшимча бонуслар тўлайди.

Родри 2026 йилги жаҳон чемпионатининг энг яхши футболчиси деб топилган ва 2024 йилги «Олтин тўп» соҳиби ҳисобланади. Айни пайтда у белида ўтказилган жарроҳлик амалиётидан кейин тикланиш жараёнини ўтамоқда.

Манба: bombardir.ru
Киритилди: 08:54, 18.08.2026.
Ўқилди: 1477 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик