Кириш Регистрация

Исмоилов "Бухоро"дан учралган 1:4 ҳисобидаги мағлубият сабабларини айтди

Баҳо:
+1 | -

"Нефтчи" бош мураббийи Исломбек Исмоилов Суперлига 18-туридан ўрин олган "Бухоро"га қарши учрашувдан сўнг матбуот анжуманида иштирок этиб, йирик мағлубият сабабларини изоҳлади.

Мутахассис аввало рақибни ғалаба билан табриклаб, жамоасининг ҳимояда йўл қўйган қўпол хатолари натижага жиддий таъсир қилганини таъкидлади.

"Аввало, рақиб жамоасини ғалаба билан табриклайман. Албатта, бу биз учун аламли мағлубият. Ҳимояда қўпол хатоларга йўл қўйдик. Қачондир бундай ҳолат бўлиши керак эди, афсуски, бугунга тўғри келди. Лекин жамоа бундай йирик мағлубиятга лойиқ эмас эди", — деди Исмоилов.

Мураббий асосий таркибнинг бир қатор футболчилари ўйинда иштирок этмаганини мағлубият учун баҳона сифатида кўрсатмаслигини билдирди.

"Бу баҳона бўла олмайди. Чунки таркибимизда уларнинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор. Ҳар қандай ҳолатда ҳам бундай ҳисобда мағлуб бўлмаслигимиз керак эди.

"Бухоро" асосан қарши ҳужумларга таянди. Биринчи таймда ўйинни тўлиқ назорат қилдик. Бир хато сабаб пенальтидан гол ўтказдик, кейин эса ҳисобни тенглаштирдик.

Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошлашга ҳаракат қилдик, аммо оддий вазиятдаги хатодан кейин бурчак тўпи бўлди ва рақиб гол урди. Кейин учинчи голни ҳам ўтказиб юбордик. Буларнинг барчаси оддий хатолар эди. Тўртинчи гол эса умуман кулгили вазиятдан келиб чиқди: тўпни эгаллаб туриб, рақибга бериб қўйдик ва улар гол урди. Менимча, барчаси индивидуал хатолар оқибати. Лекин умумий олиб қараганда, ёмон ўйнадик, деб ўйламайман", — деди у.

Исмоилов 4:1 ҳисобидаги мағлубият жамоага психологик жиҳатдан таъсир қилиши мумкинлиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

"Таркибимиздаги футболчилар профессионал. Бу ҳолатдан имкон қадар тезроқ чиқиб кетишга ҳаракат қиламиз. Бугунги ўйинни албатта таҳлил қиламиз, хатоларимиз устида ишлаймиз. Кейинги учрашувда мухлисларимиз олдида ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз", — деди "Нефтчи" устози.

Шунингдек, мураббий биринчи даврадаги ва бу галги "Бухоро"нинг ўйин услубида катта фарқ кўрмаганини қайд этди.

"Биринчи даврада ҳам "Бухоро" деярли худди шу услубда ўйнаганди. Ўшанда ҳам ҳисобни пенальтидан очган эди. Улар кўпроқ қарши ҳужумларга эътибор қаратиб, узун паслар орқали ўйнашга ҳаракат қилади. Мураббий ўша-ўша бўлгани учун ўйин услубида ҳам деярли ўзгариш йўқ", — деди Исломбек Исмоилов.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:05, 18.08.2026.
Ўқилди: 5245 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6500]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3593]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3193]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2818]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2625]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2196]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2100]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2010]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1768]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1707]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик