Бразилиялик ярим ҳимоячи Фред португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг профессионаллиги ҳақида гапирди. Икки футболчи "Манчестер Юнайтед" сафида бирга тўп тепган.
"У яхши инсон, аммо ўта талабчан. Унга қарши гапириб бўлмайди. Ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак", — деди Фред Charla подкастида.
"Мен машғулотга тахминан бир ярим соат олдин келардим ва уни аллақачон спорт залида кўрардим. Мен кетардим, у эса ҳали ҳам ўша ерда машқ қилаётган бўларди. Шунда ўзимга: "Э худойим, бу одам ҳақиқатан ҳам бошқа даражада", дердим. У ҳар томонлама феномен. У ўта профессионал".
"У ўзи билан махсус сув олиб юрарди ва уни Ҳимолай тоғларидан олиб келинган деб айтарди. Кейин унга ичимлик олиб киришни тақиқлашди ва бундан жуда жаҳли чиқарди. Охир-оқибат сувини ташлаб кетишига тўғри келарди".
"У майдонга тушганда ҳақиқий махлуққа айланади. Албатта, ёш ўз таъсирини кўрсатади — бу сизга ёқадими ёки йўқми. Аммо унинг истеъдоди ақл бовар қилмайдиган даражада", — деди Фред.













