Кириш Регистрация
21/08 19:00 Навбаҳор 1-0 Насаф
21/08 20:00 Пахтакор 0-0 Сурхон

"Реал" Родри учун қанча таклиф қилгани ойдинлашди

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" жорий ёзда "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Родрини сотиб олиш учун 45 млн евро таклиф қилган. Бу ҳақда El Chiringuito TV хабар берди.

Манбага кўра, дастлаб мадридликлар испаниялик футболчини қўлга киритиш учун асосий даъвогар бўлган. Бироқ "Манчестер Сити" "Реал"нинг таклифларини рад этган, кейинчалик эса "Барселона" музокараларга фаол қўшилган.

Родри ҳам якунда Каталония клубига ўтишни устувор вариант сифатида танлаган. AS маълумотига кўра, "Барселона" ва "Сити" 60 млн евро ҳамда 16,5 млн еврогача бонуслар бўйича келишувга эришган. Британия матбуоти ҳам "Сити" каталонияликларнинг таклифини қабул қилганини хабар қилмоқда.

Шундан сўнг "Реал" Родрига муқобил футболчи излашни тўхтатгани айтилмоқда. Жозе Моуриньо мавжуд таркиб имкониятларидан фойдаланиши кутилмоқда.

Киритилди: 12:48, 18.08.2026.
Ўқилди: 4795 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик