Кириш Регистрация
18/08 19:00 Сўғдиёна 2-1 Қизилқум
18/08 20:00 Бухоро 2-1 Нефтчи
19/08 19:00 ОКМК - Динамо
19/08 20:00 Машъал - Андижон

"Нефтчи" бошлайди, "Пахтакор" давом эттиради: ОЧЛ Элит тақвими маълум

Баҳо:
+ | -

Осиё Чемпионлар лигаси Элит турнирида Ўзбекистоннинг икки вакили — "Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг лига босқичидаги ўйинлари тақвими маълум бўлди.

Мусобақанинг 1-турида "Нефтчи" ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Аҳли" клубини қабул қилади. "Пахтакор" эса Тошкентда Эроннинг "Истиқлол" жамоасига қарши баҳс олиб боради. Ушбу учрашувлар 14-15 сентябрь кунлари ўтказилади.

2-тур 12-13 октябрь кунларига белгиланган. Унда "Нефтчи" сафарда "Истиқлол" билан, "Пахтакор" эса меҳмонда "Ал Аҳли"га қарши майдонга тушади.

26-27 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган 3-турда "Нефтчи" "Эйр Форс"ни қабул қилади, "Пахтакор" эса Криштиану Роналду тўп сураётган "Ал Наср" билан куч синашади.

4-турда "Нефтчи" "Ал Наср" меҳмони бўлса, "Пахтакор" сафарда "Эйр Форс"га қарши ўйнайди. Бу баҳслар 2-3 ноябрь кунларида ўтказилади.

23-24 ноябрь кунлари 5-тур доирасида "Нефтчи" "Ал Ҳилол"ни қабул қилади. "Пахтакор" эса "Трактор" билан ўз майдонида тўқнаш келади.

6-тур 7-8 декабрь кунлари ўтказилади. Фарғоналиклар сафарда "Трактор"га қарши ўйнаса, "Пахтакор" "Ал Ҳилол" меҳмони бўлади.

Мусобақанинг сўнгги икки тури 2027 йил февралида ўтказилади. 8-9 февраль кунлари "Нефтчи" "Ал Иттиҳод"ни, "Пахтакор" эса "Ал Қодисия"ни қабул қилади.

15-16 февраль кунларига белгиланган 8-турда эса "Нефтчи" сафарда "Ал Қодисия" билан, "Пахтакор" эса "Ал Иттиҳод"га қарши меҳмонда баҳс олиб боради.

Ўйинлар тақвими:

1-тур, 14-15 сентябрь
"Нефтчи" — "Ал Аҳли"
"Пахтакор" — "Истиқлол"

2-тур, 12-13 октябрь
"Истиқлол" — "Нефтчи"
"Ал Аҳли" — "Пахтакор"

3-тур, 26-27 октябрь
"Нефтчи" — "Эйр Форс"
"Пахтакор" — "Ал Наср"

4-тур, 2-3 ноябрь
"Ал Наср" — "Нефтчи"
"Эйр Форс" — "Пахтакор"

5-тур, 23-24 ноябрь
"Нефтчи" — "Ал Ҳилол"
"Пахтакор" — "Трактор"

6-тур, 7-8 декабрь
"Трактор" — "Нефтчи"
"Ал Ҳилол" — "Пахтакор"

7-тур, 8-9 февраль
"Нефтчи" — "Ал Иттиҳод"
"Пахтакор" — "Ал Қодисия"

8-тур, 15-16 февраль
"Ал Қодисия" — "Нефтчи"
"Ал Иттиҳод" — "Пахтакор"

Киритилди: 18:24, 18.08.2026.
Ўқилди: 1146 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик