«Рома» яримҳимоячиси Ража Наингголан «Ювентус» клуби скудетто учун курашда фаворитми деган саволга жавоб қайтарди.
«Агар фақат таркиб муҳим дейдиган бўлсак, у ҳолда ўтган мавсумда, аутсайдер «Верона»га қарши ўйинларда 6 очко олишимиз лозим эди. «Ювентус» ажойиб трансферларни амалга оширди. Бироқ жамоавий ўйини кучли бўлган клублар охирда чемпион бўлишади. Сўнгги йилларда «Юве» олдинда эди. Агар биз мавсумни яхши бошласак, ким билади дейсиз...
«Рома»нинг асосий вазифаси - Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига чиқиш. Бунинг учун барчанинг хизмати зарур бўлади, айниқса бизнинг кучимизга куч қўшадиган мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлаши» - деди бельгиялик футболчи.