Бельгиялик Марика Вервутни иккала оёғи ҳам фалажланган. Бироқ у ногиронлар ўртасидаги мусобақаларда мунтазам иштирок этади. Лондон-2012 паралимпиадасида эса олтин медални ҳам қўлга киритган.
Марика Рио-2016 Паралимпиада ўйинларидан сўнг эвтаназия қилиш, яъни ўз ихтиёри билан, шифокорлар ёрдамида ҳаётдан кўз юмиш ҳақида ўйланиб қолди.
«Спорт билан хайрлашиш вақти келганини тушуниб турибман, бу эса мени ҳаётга боғлаб турувчи ягона овунчоғим» - деди Марика. Эвтаназияни амалга ошириш учун унга уч нафар шифокорнинг рухсати керак бўлади.
Эслатиб ўтамиз, эвтаназия Европанинг бир қанча давлатларида, жумладан Бельгияда қонуний ҳисобланади. Бироқ катта кўпчилик мамлакатларида у тақиқланган, уни амалга оширувчилар учун жиноий жавобгарлик кўзда тутилган.