"Атлетико" Туркиядаги нотинч сиёсий вазият туфайли "Галатасарой" билан ўртоқлик учрашувини бекор қилди.
Бу ҳақида истамббулликларнинг расмий сайти хабар берган.
Учрашув 6 август куни Истамбулдаги "Турк Телеком Арена" стадионида бўлиб ўтиши керак эди.