Кириш Регистрация
14/07 23:59 Франция - Испания
15/07 23:59 Англия - Аргентина

«Атлетико» Альварес бўйича келишувга «Барселона» ўйинчисини қўшмоқчи

Баҳо:
+1 | -

Мадриднинг «Атлетико» клуби раҳбарияти «Барселона» ярим ҳимоячиси Марк Бернальни нишонга олди ва каталонияликлардан уни Хулиан Альварес трансфери бўйича келишувга қўшишни сўрамоқда. Бу ҳақда Mundo Deportivo газетаси хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, «Барселона» Альварес учун 100 миллион евро ва ўз ўйинчиларидан бирини таклиф қилишга тайёр, аммо Бернальни эмас. Таъкидланишича, «кўк-анорранглилар» 19 ёшли футболчи билан хайрлашишни режалаштирмаяпти.

Ўтган мавсумда «Барселона» тарбияланувчиси барча турнирларда 33 та учрашувда майдонга тушиб, бешта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 12:55, 14.07.2026.
Ўқилди: 2341 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик