Маълумки, олий лиганинг 16-тур доирасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз уйида Бекободнинг “Металлург” жамоасини қабул қилади.
Ушбу ўйин олдидан “Машъал” жамоасидан келиб қўшилган ҳужумчи Ихтиёр Тошпўлатов ўз фикрлари билан бўлишди.
- “Суғдиёна” жамоаси сафида бўлганлигимдан фахрланаман. Ўз вилоятимнинг жамоаси шарафини ҳимоя қилишни жудаям хоҳлардим. Ўйинимни кучайтириб, голлар ўриб, жамоамизни юқори ўринларга олиб чиқиш менинг мақсадим. “Суғдиёна”га келганимдан хурсандман.
- Бўлажак ўйин олдидан фикрингиз қандай?
- “Металлург” жамоаси ҳозирги кунда кучли командалардан бири. Жадвалда ҳам юқори ўринларни эгалламоқда. Биз ҳам шу ўринда жамомиз билан ғалаба учун курашамиз. “Суғдиёна” сафида дебютим бўлади шунинг учун ҳаяжон хам йўқ эмас. Албатта жамоавий ўйин кўрсатиб, майдонга фақат ғалаба учун тушамиз.