«Челси» яримҳимоячиси Н'Голо Канте ўзини бошқа футболчилар билан таққосламасликни илтимос қилди.
«Челси» клубида жуда кўп французлар ўйнаган. Бироқ уларнинг ҳар бирини ўз йўли бўлган, менинг ҳам ўз йўлим бор. Макелеле ўйинини кўрганман. Лекин мен унга ўхшамайман, ўхшамоқчи ҳам эмасман. Менинг ўйиним бошқача» - деди Канте клуб расмий сайти хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Канте шу йил ёзда «Лестер» клубидан «Челси»га ўтган эди. Макелеле эса 2003-2008 йилларда «Челси»да ўйнаган.