Бутунжаҳон антидопинг ташкилотининг (ВАДА) мустақил қўмитаси раиси Ричард Макларен Россия спортчилари томонидан допинг истеъмол қилиш ҳолатлари юзасидан ўқиб эшиттирган маърузасида, 11 нафар россиялик футболчини ҳам тилга олган.
Натижада ФИФА номлари очиқланмаган ушбу футболчилар ҳақида маълумот сўраб олиб, уларни устидан суриштирув ишларини бошлаб юборган. Бу борада ФИФА Россия футбол иттифоқи билан боғланиб, зарур маълумотларни олишга муваффақ бўлган. Суриштирув ишлари якунлангач ФИФА хулосаси ва қарори эълон қилинади.