Рио-2016 спорт тенниси мусобақасида Ўзбекистон вакили илк марта иштирок этаётган эди. Кеча ҳамюртимиз Зоҳид Кенжаев дастлабки саралаш босқичида чехиялик спортчини мағлуб этган эди.
Бугун Зоҳид Кенжаев иккинчи босқичда британиялик Лиам Питчфордга қарши ўйнади ва дунёнинг 28-рақамли стол теннисчисига имкониятни бой бериб, мусобақани тарк этди.
Лиам Питчфорд (Буюк Британия) - Зоҳид Кенжаев (Ўзбекистон) 4:1 (11:3, 12:10, 8:11, 11:7, 11:4)