«Реал» яримҳимоячиси Гарет Бэйл «Севилья»га қарши Суперкубок баҳсида майдонга тушмайди.
Бош мураббий Зайниддин Зидан 27 ёшли футболчи фақат шанба кунигина машғулотларга киришгани сабабли шу қарорга келган. У ҳали жисмоний ҳолатини маромига етказмаган.
9 август куни бўлиб ўтадиган ўйинда «Реал» ҳужумида Карим Бензема ва Альваро Мората майдонга тушиши кутилмоқда.













