«Интер» президенти Эрик Тоҳир жамоага Франк де Бур бош мураббий этиб тайинланиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.
«Умид қиламизки, Франк де Бур жуда яқин вақт ичида жамоа бош мураббийи лавозимига тайинланади», — дея индонезиялик ишбилармоннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Calciomercato.
Бир муддат аввал «Интер» Роберто Манчинининг жамоа бош мураббийи лавозимидан истеъфога чиқарилганини тасдиқлаган эди.