Кириш Регистрация
08/08 19:00 Нефтчи 5-0 Қизилқум
08/08 19:30 Бунёдкор 2-3 ОКМК
08/08 20:00 Насаф 0-0 Қўқон-1912

Родри «Реал»га «Барселона»ни танлаганини шахсан маълум қилган

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ва Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Родрининг агенти Пабло Баркеро футболчи мадридликларга «Барселона»га ўтиш бўйича ўз қарорини шахсан етказганини маълум қилди.

«Ўзини жуда ҳалол ва профессионал тутган «Реал»га бўлган ҳурмати сабабли Родри «Барселона»га ўтиш қарорига келганини клубга шахсан хабар қилди», — дея Баркеронинг сўзларини келтирмоқда El Larguero.

Ярим ҳимоячининг «Манчестер Сити» билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг трансфер қийматини 55 миллион еврога баҳоламоқда.

Родри ЖЧ-2026 турнирининг энг яхши ўйинчиси деб тан олинган эди. Финалда Испания терма жамоаси Аргентинани қўшимча бўлимларда (1:0) мағлуб этган. Испаниялик футболчи ушбу мусобақадаги барча 8 та ўйинда майдонга тушган.

Родри 2019 йилнинг ёзидан бери «Манчестер Сити» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жамоа таркибида жами 298 та учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 08:13, 07.08.2026.
Ўқилди: 3493 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик