Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 1-1 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-1 Атлетико
27/11 01:00 Байер - Зальцбург
27/11 01:00 Бавария - ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз - Аталанта
27/11 01:00 Барселона - Брест
27/11 01:00 Интер - РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити - Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг - Арсенал

Ўрозбоевнинг отаси: "Фарзандимнинг ютуғи – халқимизнинг ютуғи"

Баҳо:
+ | -

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтаётган XXXI ёзги Олимпия ўйинларида дзюдочимиз Диёрбек Ўрозбоев бронза медални қўлга киритиб, мамлакатимиз ёшлари куч ва салоҳиятда, истеъдод ва маҳоратда ҳеч кимдан кам эмаслигини ва ҳеч қачон кам бўлмаслигини яна бир бор исботлаб, халқимиз, Президентимиз ишончини оқлади.

Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида туғилиб ўсган Диёрбек болалигидан спортга ҳавас қўйди. Мактаб даврида дзюдо тўгараги машғулотларида қатнашиб, кичик турнирларда муваффақият қозонгач, ота-онаси уни Урганч олимпия захиралари коллежига етаклаб келди. Диёрбекнинг ҳаракатлари, шижоати мураббийларни бефарқ қолдирмади. Мана, неча йилдирки, Диёрбек мураббийи Жамшид Худойберганов раҳбарлигида дзюдо билан шуғулланиб, мамлакатимиз ва халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришиб келмоқда.

У XXXI ёзги Олимпия ўйинларида Ватанимиз байроғини баланд кўтариб, бутун халқимизга чексиз ғурур-ифтихор туйғуларини бағишлади. Диёрбек ўсиб-улғайган хонадонда бугун байрамона кайфият ҳукмрон. Бу оиланинг яқинлари, қариндош-уруғлари, маҳалла-кўй, ёшу қари хонадон соҳибларининг қувончига шерик бўлмоқда.

– Ўғлим Диёрбек саккиз ёшида мактабдан бир куни ҳаяжон билан келди, – дейди отаси Бахтиёр Шарипов. – Қўшнимизнинг ўғлига мактаб директори фахрий ёрлиқ топширганини кўриб, жуда ҳаваси келибди. Мен ҳам спортга бораман, деб туриб олди. Шундан сўнг уни спорт тўгарагига олиб бордим. Шу-шу спорт унинг доимий ҳамроҳига айланди. Президентимиз раҳнамолигида болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган алоҳида эътибор туфайли ўғлим каби спортчи ёшлар сафи кенгаймоқда. Улар жаҳон спорт ареналарида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, юксак ғалабаларга эришаётганидан фахрланамиз. Фарзандларимизнинг ютуғи – бутун халқимизнинг, Ватанимизнинг ютуғидир!

Диёрбек Ўрозбоев Ўзбекистон спорт делегацияси ҳисобига илк медални келтирди. Вазни 60 килограммгача бўлган спортчилар баҳсида австралиялик Жошуа Катц, швейцариялик Людовик Чаммартин, бразилиялик Фелипе Китадаи ва грузиялик Амиран Папинашвилини енгиб, бронза медалга сазовор бўлди.

– Ўғлим дунёнинг энг моҳир спортчилари билан курашаётган пайтда жуда ҳаяжонландим, – дейди Диёрбекнинг онаси Норгул Авазова. – Ахир барча маҳалладошлар бизникида йиғилиб томоша қилаётган эдик-да. Унинг шоҳсупага кўтарилаётганини кўриб, ўзимни тутиб туролмадим, йиғлаб юбордим. Бир мен эмас, кўпчилик йиғлади, қувончдан, хурсандликдан йиғлади. Фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб вояга етиши, истеъдод ва салоҳиятини намоён этиши учун замонавий шароитлар яратиб бераётган, уларни доим қўллаб-қувватлаб, ортингизда Ўзбекистон деган буюк Ватан турибди, биз ҳеч кимдан кам эмасмиз ва ҳеч қачон кам бўлмаймиз, сизларга халқингиз ишонади, мен ишонаман, деб юксак ғалабалар сари руҳлантираётган, доимий эътибор ва ғамхўрлик кўрсатаётган Президентимиздан миннатдормиз. 

Манба: uza.uz
Киритилди: 21:31, 10.08.2016.
Ўқилди: 5204 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.