«Боруссия» Дортмунд ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке баъзи мухлисларни Марио Гётцега нисбатан душманларча муносабатада бўлишини тушунмаслигин маълум қилди. 2013 йилда Гётце «Бавария» таркибига ўтгач, мухлислар уни хоинликда айблашган эди.
«Боруссия» мухлисларини Марио Гётцега нисбатан душманларча муносабатада бўлишини тушунмайман. У бошқа клубга ўтган бўлса, буни нимаси ёмон. Масалан, Лерой Сане ҳам шу ишни қилдику? Афсуски биз мухлислар билан яқинроқ муносабатда бўлиб, уларни тинчлантиришимиз керак эди» - деди Ватцке Sport Bild хабарида.
Эслатиб ўтамиз, бу йил ёзда Гётце «Боруссия» клубига қайтиб, мухлислардан узр сўраган эди.