Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 1-1 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-1 Атлетико
27/11 01:00 Байер - Зальцбург
27/11 01:00 Бавария - ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз - Аталанта
27/11 01:00 Барселона - Брест
27/11 01:00 Интер - РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити - Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг - Арсенал

Ришод Собиров: «Олимпиада олтин медалини қўлга киритмагунча тиним билмайман»

Баҳо:
+ | -

Рио—2016 Олимпиадасида 66 килограмм вазн тоифасида гиламга чиққан ўзбекистонлик дзюдочи Ришод Собиров бронза медални қўлга киритди. Журналист Феруз Муҳаммад кетма-кет учинчи Олимпиадада бронза медаль соҳибига айланган спортчи билан боғланди.

— Чорак финалда жанубий кореялик Ан Баулга имкониятни бой берганингизда, хаёлингиздан нималар ўтди?
— Йилдан йилга, мусобақадан мусобақадан тажриба, маҳорат ошиб бораверар экан. Жорий Олимпиадага тайёргарлигимиз ҳар доимгидан ҳам кучлироқ бўлган эди. Чорак финалдаги мағлубият… Хаёлимдан жуда кўп нарсалар ўтди. Мухлисларимиз, менга ишониб, мендан ғалаба кутган инсонлар, юртдошларимиз олдидаги масъулият — бу ҳақда кўп гапириш мумкин. Ўша лаҳзада имкониятни бой берган бўлсам-да, алоҳида таъкидлашни истардим, охир-оқибат медаль олишимга ишонган эдим.

— Олимпиада ўйинларида дебют қилган вақтингиз 22 ёшда эдингиз. Кейинчалик Лондондаги Ўйинларда ҳам қатнашиб, учинчи ўринни эгалладингиз. Риода ҳам бронза. Шу учала медалдан қай бирини қўлга киритиш қийинроқ, оғирроқ бўлган?
— Спортда осон баҳсларнинг ўзи йўқ — ҳар бир жанг, курашнинг ҳар бир босқичи ўзига яраша оғир, мураккаб бўлади. Нисбатан олиб қараганда, Пекин ва Риодан кўра Лондон Олимпиадаси энг қийини бўлган эди.

— Олимпиада ўйинларида сизга дуч келган дзюдочилар орасида, сизнингча, энг кучлиси қайси?
— Олимпиадада жаҳоннинг энг кучли спортчилари иштирок этади, шундай экан, бу ерда осон ё кучсиз рақиб деган тушунча йўқ — рақибларнинг бари кучли, бари ҳурматга лойиқ. Лекин бу йил мени Олимпиада олтини учун курашдан чиқариб юборган жанубий кореялик ёш дзюдочи — Ан Баул менга шу вақтгача дуч келган рақиблар орасида энг кучлиси бўлса керак.

— Учта Олимпиада ва учта медаль — шунга ўхшаш кўрсаткич бўйича ўзбекистонлик спортчилар орасида фақат Артур Таймазов сиздан олдинда, у тўртта Олимпиадада қатнашиб, тўртта медаль қўлга киритган. Кейинги мақсадларингиз қандай — Олимпиада олтинини қўлга киритмагунча, курашда давом этасизми ёки фаолиятингизни якунлаб, аввал айтганингиздек, мураббий сифатида янги чемпионларни тайёрлашга киришасизми?
— Ҳали бу ҳақда чуқур ўйлаб кўрганим йўқ. Ҳозир фақат бир нарсани аниқ айтишим мумкин — Олимпиада олтин медалини қўлга киритмагунча тиним билмай меҳнат қилишда давом этаман. Кейинги Олимпиада ўйинлари учун энг асосий мақсадим — олтин медаль.

— Сизни қўллаб турган мухлислар, юртдошларимизга қандай дил сўзларингиз бор?
— Ҳозирги ва аввалги ютуқларнинг замирида мени қўллаб-қувватлаган юртдошларимизнинг ишончи ётибди. Уларнинг ишончини тўла оқлашим учун Риода олтин медални қўлга киритишим шарт эди, афсуски иложи бўлмади. Уларнинг ишончини оқлаш учун тинимсиз меҳнат қилишда давом этаман. Мухлисларимизга катта раҳмат, барчалари соғ-омон бўлишсин!

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:01, 11.08.2016.
Ўқилди: 7183 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.