Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

Рио-2016. Боксда дастлабки йўқотишга учрадик

Баҳо:
+ | -

Рио-де-Жанейро олимпиадасининг эркаклар ўртасидаги мусобақада 10та вазн тоифасида иштирок этаётган Ўзбекистон делегацияси илк йўқотишга учради.

Терма жамоа сафида энг катта тажрибага эга бўлган Элшод Расулов кутилмаганда Жошуа Буатсига имкониятни бой берди. 23 ёшли буюк британиялик боксчи жисмоний жиҳатдан ҳамюртимиздан устун эканини намойиш қилиб, биринчи ва иккинчи раундларда кичик устунликка эга бўлди. Учинчи бўлимда эса Элшод рақибнинг кучли зарбасини ўтказиб юбориб, рингга йиқилди. Шундан сўнг Расулов ўзига кела олмади ва шу раунднинг ўзида яна икки марта нокдаунга учради. Натижада рефери муддатидан аввал жангни тўхтатди. Ўзбекистонлик боксчи техник нокаут билан мағлубиятга учради.

Шу тариқа, боксчиларимиздан дастлабкиси мусобақани тарк этди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:55, 11.08.2016.
Ўқилди: 15941 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик