Аргентина терма жамоасининг янги бош мураббийи Эдгардо Бауса «Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси ва ҳимоячи Хавьер Маскерано билан учрашди. У ватандошлари билан бир соат давомида суҳбатлашиб олди.
«Биз Мессини терма жамоага қайтариш ҳақида гаплашмадик. Футбол ҳақида суҳбат қурдик холос. Яқин кунларда унга яна қўнғироқ қиламан» - деди Бауса Marca хабарида.
Аввалроқ, Бауса Мессини терма жамоага қайтишга кўндирмоқчи эмаслигини айтган эди.