Туркия терма жамоасининг собиқ футболчиси Ҳоқон Шукур давлат тўнтаришига алоқадорликда гумонланиб қидирувга берилган.
Туркия хавфсизлик хизмати бу ҳақда маълумот тарқатган. Футболчининг айни дамда қаерда экани номаълум.
«Босфор буқаси» лақаби билан машҳур бўлган футболчи Туркия терма жамоаси таркибида ЖЧ-2002 бронза медали соҳиби бўлган.