"Обод" - "Насаф" ўйинидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Обод” жамоасининг бош мураббийи Александр Мочинов иштирок этди ва ўйин ҳақидаги фикларини билидириб ўтди.
-Сўзимни бошиданоқ “Насаф” жамоасини ғалаба билан табрикламоқчиман. “Насаф” - етакчи жамоа, турнир жадвалидаги мавқие ҳам буни тасдиқлаб турибди. Жамоамиз ўйинига келадиган бўлсам, бугунги мағлубиятни тўлиқ ўз зиммамга оламан. Балки ўйинчи алмаштиришда хатога йўл қўйгандирман, бундан майдонга тушган ўйинчиларни камситиш фикрида эмасман. Мен бугунги ўйин учун ўйинчи танлашда хатога йўл қўйган бўлишим мумкин. Бугунги ўйинда майдонга тушган ўйинчиларни биронтасини танқид қилишдан йироқман, улар бор кучлари билан ўйнашди.
Афсуски, бугунги ўйинда жамоамиз сардори бизга ёрдам бера олмади, бу ҳам ўйин сифатига ўз таъсирини кўрсатди. Аммо жамоанинг бир ўйинчига боғланиб қолиши бу – салбий ҳолат. Бунақа пайтда қолган ўйинчилар унинг йўқлигини билдирмасликлари керак.
Жамоамиз учун ҳар бир очко олтинга тенг бўлмоқда, олий лигада қолишимиз учун менимча 24 очко йиғсак, етарли бўлади.
Бугунги ўйинда нега ҳимояни кучайтирмадик? Тўғри таъкидладингиз, бу менинг хатоим. Балки вақтида ҳимоямизни кучайтирганимизда ўйин тақдири бошқача бўлиши мумкин эди. Аммо голларни оддий ҳолларда қўйиб юбордик.