Мадриднинг "Атлетико" клуби ҳужумчиси Хулиан Альварес клуб раҳбарияти билан учрашув сўради, дея хабар берди инсайдер Жерар Ромеро.
Манбага кўра, "матрасчилар" буни рад қилди ва ўйинчи билан 10 августга қадар учрашишни истамайди.
Футболчи ўша куни таътилни якунлаб, клуб машғулотларига қайтиши керак.













