Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

«Милан» «Манчестер Сити» вингери учун 55 млн евро тўлашга тайёр

Баҳо:
+ | -

«Милан» «Манчестер Сити» вингери Савиньони ўз сафига қўшиб олиш курашига қўшилди. Хабарларга кўра, «россонерилар» 50 миллиондан 55 миллион еврогача бўлган сотиб олиш мажбурияти билан ижара келишувини кўриб чиқмоқда.

Манбанинг таъкидлашича, «Милан» бразилиялик футболчини ўз ҳужум чизиғи учун юқори сифатли кучайтма деб ҳисоблайди. Шунга қарамай, трансфер ойнасининг бошидаёқ футболчи бўйича музокараларни бошлаган «Тоттенхэм Ҳотспур» ҳозирда асосий фаворит сифатида кўрилмоқда, гарчи ҳали якуний келишувга эришилмаган бўлса-да.

«Манчестер Сити» юлдузларга бой таркибда етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган 22 ёшли Савиньога шу ёзда жамоани тарк этишга рухсат бериши кутилмоқда. Сотиб олиш мажбурияти солинган ижара варианти «Милан» учун энг маъқул трансфер тузилмаси ҳисобланади.

Савио ўтган мавсумда «Манчестер Сити» таркибида барча мусобақаларда майдонда ўтказган 1502 дақиқаси давомида 4 та гол урди ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Киритилди: 13:51, 27.07.2026.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик