Криштиану Роналду яқинда Португалия терма жамоаси қароргоҳини ўзбошимчалик билан тарк этган ва кейинчалик бу воқеа ҳақида барча ҳақиқатни айтиб беришини маълум қилган эди. Португалия футбол федерацияси юлдуз футболчи билан муносабатлар бундай кескин ва ачинарли тарзда якунланишини истамаяпти.
Marca нашри хабарига кўра, федерация Роналду билан ярашиш устида иш бошлаган.
Келаси ҳафта барча томонлар, жумладан бош мураббий Жорже Жезуш иштирокида учрашув ўтказилиши режалаштирилган. Федерация раҳбарлари можаро бартараф этилиши, муносабатлар яна изга тушиши ва Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини якунламаслигига умид қилмоқда.
Федерацияда Криштиану терма жамоадаги фаолиятини муносиб ва ҳурматга сазовор тарзда якунлашга лойиқ, деб ҳисоблашмоқда.
Португалия терма жамоаси Миллатлар лигасининг учта туридан сўнг 9 очко жамғарган.













