Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Араб-Исроил қарама-қаршилиги Рио Олимпиадасида ҳам кузатилди

Баҳо:
+ | -
Рио-де-Женейро шаҳрида ўтказилаётган Олимпиада ўйинларида мисрлик дзюдочи Ислом Ал-Шаҳобий исроиллик рақиби Ора Сассонга имкониятни бой бергач, унинг қўл узатишига жавоб бермади. Дзюдо этикети бўйича спортчилар баҳс якунлангач, қўл силкитишлари керак.  Мисрлик спортчининг бу иши мухлисларнинг ҳуштакбозлигига сабаб бўлди. Бу ҳақда “The Independent” хабар бердиАраб-Исроил қарама-қаршилиги Рио Олимпиадасида ҳам кузатилди
 
Сассон Ал-Шаҳобийни кураш якунланишига бир ярим дақиқа қолганда мағлуб этди. Сассон мисрлик спортчига қўл узатганида,  Ал-Шаҳобий ундан орқароқ бориб, бошини қимирлатди. Буни кузатиб турган ҳакам спорт этикетини бузган дзюдочини чақириб,  ёй шаклида рақибга  таъзим қилиши кераклигини айтганда, Ал-Шаҳобий бошини қимирлатиш билан кифояланди. 
 
Халқаро дзюдо федерациясининг маълум қилишича, мазкур икки спортчи ўртасида бўлган баҳснинг ўзи муваффақият белгиси ҳисобланади. “Араб мамлакат спортчиларининг Исроил вакиллари билан баҳсларда қарама-қарши келгани ижобий натижадир”, дейди ташкилот матбуот-котиби Николас Месснер. Унинг айтишича,  дзюдода рақибларнинг ўзаро қўл силкитиши шарт эмас, таъзим қилиш мажбурийдир. 
 
Ал-Шаҳобий мамлакатида бир қатор босимларга учраган эди. Кўплаб ватандошлари уни исроиллик рақиб билан баҳс олиб бормасликка чақирган. 11 август куни “Ал-Шарқ” телеканали бошловчиларидан бири Матаз Матар Ал-Шаҳобийни мусобақадан чиқиб кетишга ундаган. 
 
“Ўғлим, кўзингни каттароқ оч, алданма ёки ўзингни-ўзинг исроиллик спортчини енгиб, мисрликларни хурсанд қиламан деб алдама. Миср йиғлайди, Миср ғам чекади ва сен одамлар кўз ўнгида сотқин бўлиб қоласан”, дейди Матар. 
 
Миср Олимпия қўмитасининг раиси Ҳишом Ҳатаб эса спортга сиёсатни аралаштирмасликни таъкидлаб ўтган.
 
Мисрнинг Ёшлар ва спорт вазирлиги раҳбари спортда рақиб кимлигидан қатъи назар унга ҳурмат кўрсатиш керак эканлиги ҳақида айтиб ўтди. Унинг сўзларига кўра, Миср араб давлатлари орасида биринчилардан бўлиб Исроил билан алоқаларни яхшилаш учун тинчлик шартномасини тузган мамлакатдир. 
 
Маълумот ўрнида, араб давлатлари ва Исроил ўртасида можаролар 1948 йилдан, яъни Исроил давлати ташкил топгандан буён давом этиб келади. Араблар тарихан Фаластинга тегишли ҳудудда яҳудийлар давлати ташкил топганини таъкидлаб келмоқда. Ушбу можаронинг сабаби ҳам шудир.

Руслан Сулаймоно

Манба: qalampir.uz
Киритилди: 22:55, 13.08.2016.
Ўқилди: 5682 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.