Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония - Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Рио-2016: Рекордлар, сенсациялар, хайратлар...

Баҳо:
+ | -

Шу пайтгача спортнинг айрим турлари бўйича бўлиб ўтган мусобақаларда бир қанча медаллар жамланмаси ўйнаб бўлинди. Баҳслар кутилган ва кутилмаган натижаларга, қувончли ва аянчли воқеаларга бой ўтмоқда. Қизиқ ҳолатлар рўй бериб турибди. Ўзига хос рекордлар қайд этилмоқда.

Ришоднинг учинчи медали

Хабарингиз бор: ҳозиргача бизда иккита бронза медаль бор (Бразилия билан ўртамиздаги 8 соатлик вақт тафовутини инобатга олиб, Рио — 2016 Олимпиадасига оид барча маълумот жорий йил 9 август санасига қадар ҳолатни ўз ичига олган). Дзюдо бўйича терма жамоамиз аъзоси Диёрбек Ўрозбоев делегациямиз ҳисобига дастлабки медални келтирди: вазни 60 ­кило­граммгача бўлган полвонлар беллашувида татамига тушган истеъдодли спортчимиз Австралия, Швейцария, Бразилия ҳамда Грузия полвонларини мағлуб этиб, шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Яна бир полвонимиз Ришод Собиров бу гал ҳам бронза билан кифояланди. Ушбу соврин Ришод учун Олимпия ўйинларининг учинчи медали эканидан ҳам бохабарсиз, албатта. Дунёда бугунга қадар Олимпия ўйинларининг учта медалини қўлга киритган бор-йўғи тўрт дзюдо устаси бор: япониялик Тадахиро Номура (дзюдо бўйича ягона уч карра Олимпиада чемпиони), голландиялик Марк Хойцинга, франциялик дзюдочилар Анжело Паризи (битта Олимпиадада иккита медаль олган ягона дзюдочи) ва Давид Дуйе.

Олимпия ўйинларига тўлиқ таркиб билан борган бокс бўйича эркаклар терма жамоамиз зафарли одимларини давом эттирмоқда. Ҳозиргача бўлиб ўтган жангларда рингга кўтарилган боксчиларимиздан Хуршид Тожибоев (60 кг), Рустам Тўлаганов (91 кг), Ҳасанбой Дўстматов (49кг) ғалаба қозониб, чорак финалга чиқди. Олдинда ҳали оғир атлетикачиларимиз,  таэквондочиларимиз, эркин ва юнон-рум курашчиларимиз турибди. Уларнинг барча-барчаси медаллар шодасига асосий даъвогарлардан...

Ди Каприо «Олимпия совриндори»?

Камондан ўқ отиш баҳсларида иштирок этган америкалик спортчи Брейди Эллисон кумуш медални қўлга киритди. У нафақат Олимпиада медали, балки таниқли киноактёр Леонардо Ди Каприога ўхшашлиги билан ижтимоий тармоқлар қаҳрамонига айланди. Баъзилар Ди Каприо бу йил нафақат «Оскар»да ютди, балки Олимпиадада ҳам совриндор бўлди, деган гапларга чиппа-чин ишонди.

62 ёшда от минди

Ёзги Олимпия ўйинларининг энг кекса иштирокчиси — 62 ёшда. Янги Зеландия вакили Жулия Броукхэм шу ёшда от спорти баҳсларида иштирок этди.

Опа-сингил  рақиблар

Мана буни янгилик деса бўлади: Рио — 2016 Олимпиадасида бир оиланинг уч фарзанди битта спорт турида стартга чиқади. Лейла, Лина ва Лили Луйклар спорт турлари қироличаси ҳисобланган енгил атлетиканинг марафон баҳсларида қатнашади. Таъкидлаш керакки, Олимпия ўйинлари тарихида ҳали бунақаси бўлмаган.

Аёллар ўртасидаги марафон мусобақаси 14 август куни ўтказилади. Эстониялик бу атлетлар уч совринни ўзлари бўлиб олишни мақсад қилган.

Бор-йўғи битта

Рио Олимпиадасидаги энг кам сонли таркибга эга мамлакат — Тувалу экан. Бу митти мамлакатдан Олимпия ўйинларига бир спортчи келган, холос. Этимони Тимуани енгил атлетика мусобақасининг 100 метр масофага ўтказиладиган баҳсларида иштирок этади.

Назаримизда, бу спортчида медал учун эмас, ямайкалик афсонавий спринтер Усэйн Болт билан старт олдидан бироз суҳбатлашиб олиш имкони бор, холос. Нега дейсизми? Чунки Тимуани аслида, футболчи. «Миллионлар ўйини»да ўз мамлакатининг чемпиони ҳисобланади. Терма жамоа таркибида беш учрашувда майдонга тушган.

Биринчи бўлиб кетаётганда...

Голландиялик велоспортчи Аннамьек ван Влетен пойгаларда сирғаниб кетиб, йиқилиб тушди. Ушбу ҳодиса финишга 12 километр қолганда рўй берди. Пойгада рақибларини анча ортда қолдириб, энг биринчи бўлиб кетган бу спортчи ёмғирдан сўнг йўллар сирпанчиқ бўлиб қолгани сабабли йиқилиб тушди. Маълум бўлишича, ушбу воқеадан сўнг унинг мияси чайқалган. Ўтган тунни у реанимацияда ўтказди.

Кўз ёшларини  тия олмади

Теннис бўйича эркаклар ўртасидаги баҳсларда дунёнинг биринчи ракеткаси Новак Жокович илк давра учрашувидаёқ мағлубиятга учраб, Олимпиададаги иштирокини якунлади. Сербиялик теннисчи узоқ вақт жароҳат сабаб теннисдан йироқда бўлган аргентиналик Хуан Мартин Дель Потрога икки сетда ҳам тай-брекларда 6:7, 6:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Кортни тарк этаётиб, спортчи кўз ёшларини тия олмади. Бироқ кимсан Жоковични йиғлатган Хуан Мартин Дель айнан шу учрашувга кетаётган пайтда меҳмонхона лифтида қамалиб қолган. Теннисчининг агенти Хорхе Виалининг айтишича, Мартин лифтда 40 дақиқа «зиндонбанд этилган».  Кейин эса уни гандбол бўйича Аргентина терма жамоаси аъзолари лифтдан «озод» қилишган.

6:0, 6:0

Яна бир теннис баҳсида Олимпия ўйинларининг янги рекорди ўрнатилди. Дунё рейтингида 75-ўринни эгаллаб турган австралиялик Жон Милман илк босқичда литвалик Рикардас Беранкисга биронта ҳам геймни ютқазмади: 6:0, 6:0.

21 карра чемпион

Америкалик афсонавий спортчи Майкл Фелпс Олимпия ўйинларининг сузиш баҳсларида 21 карра Олимпия чемпиони деган юксак унвонга сазовор бўлди. АҚШ терма жамоаси аъзоси куни кеча бир йўла икки олтин медални қўлга киритди. Бу Фелпснинг Рио Олимпиадасидаги учинчи олтин медалидир. Ҳали Олимпиада тарихида бундай натижага ҳеч бир спортчи эришмаган.

Оёғи синиб кетди

Спорт гимнастикаси бўйича баҳсларда иштирок этган франциялик Самир Аит Саид машқларни бажариш вақтида даҳшатли жароҳат олди. Асаби бўшлар кўра олмаган видеодан маълум бўлишича, унинг оёғи даҳшатли тарзда иккига ажралиб қолди. Атлет ўзини қўллаб-қувватлаб турганларга миннатдорлик билдириб, Токио — 2020 ўйинларида олтин медални қўлга киритишга ваъда берди.

Рекорд яна Австралияда

Сузиш бўйича Австралия терма жамоаси қизлари эркин усулдаги эстафета (4Х100 метр) баҳсларида жаҳон рекордини янгилашди. Эмма Макеон, Бриттани Элмсли, Бронте Кэмпбелл ва Кейт Кэмпбеллдан иборат квартет белгиланган масофани 3 дақиқаю 30,65 сонияда забт этди. Бу эса жаҳон рекорди эди.

Эътиборлиси, бундан аввалги рекорд ҳам австралиялик қизларга тегишли бўлган: 2014 йилнинг 24 июль куни, 3 дақиқаю 30,98 сония.

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

тайёрлади.

Манба: "Оила давраси" газетаси
Киритилди: 23:01, 13.08.2016.
Ўқилди: 7593 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.