Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Рио-2016. Бокс. Аҳмадалиев қозоғистонлик боксчини енгиб, чорак финалга чиқди

Баҳо:
+1 | -

Яна бир боксчимиз Рио-2016 олимпиадасининг чорак финалига чиқди. 56 кг. вазндаги спортчимиз Муроджон Аҳмадалиев биринчи босқичдан озод этилганди. Иккинчи босқичда эса унга қозоғистонлик кучли боксчи Қайрат Ералиев тўқнаш келди. Ушбу боксчиларнинг ўтган йили Қатарда ўтган ЖЧдаги жангида Аҳмадалиев ғалаба қозонганди. Шу боис, қозоқ боксчиси реванш мақсадида рингга кўтарилганди.

Ҳар иккала боксчи бир-бирини аяб ўтирмади. Кетма-кет зарбаларни боксчилар қабул қилишга мажбур бўлишди. Дастлабки икки раунд давомида Аҳмадалиевнинг зарбалари салмоқлироқ ва аниқроқ бўлди. Ералиев икки бўлим сўнгида нокдаунга тушишга ҳам бир баҳя қолди. Натижада ҳамюртимиз икки раунддан кейин амалда жанг тақдирини ҳал қилиб қўйди — 20:18, 20:18, 20:18.

Учинчи бўлимда Қайрат вазиятни ўзгартиришга ҳаракат қилди. Кўпроқ зарба беришга интилди. У сўнгги раундни енгди, аммо жангда Муроджон Аҳмадалиев ғалаба қозонди — 29:28, 29:28, 29:28.

Ўзбекистонлик боксчи чорак финалда аргентиналик Алберто Мерианга қарши рингга чиқади. Ушбу жанг 16 август куни бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 02:47, 15.08.2016.
Ўқилди: 8444 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.