«Барселона» яримҳимоячиси Кристиан Тельо «Фиорентина» клубида яна ижарада ўйнайдиган бўлди.
Каталония клуби 500 минг евро эвазига уни ижарага берди. Агар Тельонинг майдонга тушган ўйинлари сони 70%дан кам бўлса, «Фио» 1 млн, 60%дан кам бўлса яна 1 млн, 50%дан кам бўлса яна 1 млн, жами 3 миллион евро жарима тўлайди.
Мавсум якунида «Фиорентина» уни 7,5 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқини қўлга киритади.