«Атлетико» ҳужумчиси Фернандо Торрес 2011 йили «Ливерпуль» клубидан «Челси»га ўтиш воқеаси тафсилотларини эслади.
«Клубнинг янги эгалари пулларни қандай сарфлаш кераклиги ҳақида бошқача тасаввурга эга эди. Улар ёшларни жалб қилиб, янги жамоа тузмоқчи бўлди. Бу вақт талаб қилишини тушунардим. Икки, уч, тўрт, баъзан ўн йил.
Бироқ менда вақт йўқ эди. 27 ёшга киргандим, ғалаба қозонишни истадим. Мана 5 йил ўтган бўлса-да, «Ливерпуль» ҳамон янгиланиш жараёнида. Мен тарк этган жойдан ҳали жилмаган.
Натижада, улар мени хоинликда айблади. Ўз хатоларини тан олишни истамади. Уларга айбдор одам керак эди» - деди Торрес.