"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Пол Погба жамоадоши Златан Ибраҳимович ҳақида фикр билдирди.
"Ибраҳимович кабилар ҳеч қачон минимал натижа билан чекланиб қолмайдилар. Мен учун ҳам юқори мақсадга эришиш учун айнан шундай жамоадошлар керак. Златан ҳазил қилишни яхши кўради. Ҳар сафар кўришганимизда у албатта соч турмагим ёки оёқ кийимим ҳақида нимадир дейди. Унинг ўзини тутиши "Мен - Златанман!", дегандек бўлади. У кишини кулишга мажбур қила олади. Яхши йигит", - дейди Погба.