«Сток Сити» яримҳимоячиси Жердан Шакири «Бавария» клубида Хосеп Гвардиола билан ишлаган даврини эсга олди ва Жо Хартнинг аҳволига тушунишини маълум қилди.
«Гвардиола яхши мураббий, бироқ у мен билан дўстона муносабатда бўлмади. У футболчиларга ҳеч нарсани тушунтириб ўтирмайди, гапиришниям ёқтирмайди. Баъзан машғулотларда яхши ишласанг, сени мақтаб қўяди. Бироқ асосий таркибга киритмайди. Буни тушуниш қийин. Футболчилар учун бу оғир. Менимча Жо Харт ҳам шундай аҳволга тушиб қолган» - деди Шакири Daily Mail хабарида.