«Пари Сен-Жермен» бош мураббийи Унаи Эмери ҳимоячи Давид Луиз билан унинг жамоадаги вазифаси ҳақида гаплашиб олди.
Испаниялик мутахассис уни фақат захира футболчиси сифатида кўраётганини айтди. Давид Луиз ўрнига бошқа ҳимоячи - Маркиньос доимий асосда бош таркибда ўйнайдиган бўлди.
Луиз бу хабарни профессионал футболчиларга хос тарзда кутиб олди. У асосий таркиб учун курашишда давом этишини маълум қилди, деб хабар беради Le Parisien.