«Атлетико Мадрид» ҳужумчиси Антуан Гризманн Лионель Месси ва Криштиану Роналду билан бир даражада бўлишни исташини маълум қилди.
25 ёшли футболчининг қайд этишича, у ўзини Франция терма жамоасининг етакчиси сифатида ҳис қилади.
«Ҳа, мен Месси ва Роналду билан бир стол атрофида ўтиргим келади, уларнинг даражасига яқинроқ бўлишни, улар каби совринларни қўлга киритишни истайман. Мақсадим — энг яхшилар қаторида бўлиш», — деди Гризманн.
«Евро-2016 финалидан сўнг жуда хафа бўлдим, бироқ йиғлаганим йўқ. Мен ўзимга ўзим кучли бўлишим кераклигини, жамоадошларимни овутишим лозимлигини айтдим. Ҳаммага ўз характеримни, етакчи бўла олишимни кўрсатишни истадим», — деди Гризманн.