«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Андер Эррера жамоадоши Антонио Валенсия ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мен Валенсияанинг ўйинидан доим ҳайратланиб келганман. Тўғри Антонио аслида ярим ҳимоячи, бироқ ҳозирда у дунёнинг энг кучли ҳимоячиларидан бири сифатида Дани Алвес билан бир қаторда бормоқда»,– дейди Эррера.