Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Ҳасанали Қодиров блогида: «Олди-қочди гаплар»

Баҳо:
+ | -

Урушдан кейинги 50-йиллар. Телевизор энди расм бўла бошлаган эди. Қайси бир маҳаллада ёки қайси бир кўчада кимнингдир телевизори бор бўлар эди. Унинг уйига қўни-қўшнилар йиғилишиб биргаликда телевизор кўришар эди. Раъно Мадраҳимова билан Насиба Иброҳимоваларни қариялар эсласа керак. Улар биринчи дикторларимиз бўлишган.

Раънохон “Маҳаллада дув-дув гап” фильмида ижро этган архитектор образи орқали бугун ҳам кўпчиликка таниш бўлса керак. Насибахон кейинчалик партия ходими бўлиб танилган эди. Ҳозир ҳам улар тирикмикан? Соат кеч 5.30 бўлишини кутар эдим. Кўрсатувлар Фахриддин Содиқов басталаган ажойиб бир куй ижроси билан бошланар эди. Бу куй ҳалигача қулоғимда қолган. Ўшандан бери чанг созини яхши кўраман.

БИРДАМЛИКНИ ЎҒИРЛАДИЛАР
Ўтмишни ҳамма қумсаб яшайди. Бу қумсаш ҳаммада ёқимли хотиралар уйғотади. Бугунги кундан кўра ўтмишдан кўпроқ яхшиликларни қидирамиз. Кундалик қийинчиликлардан қочиб хаёлан ўтмишда яшаймиз. Ўтмиш биздан ечим талаб қилмайди-да. Ўтмиш кўпчилик учун фақат ижобий бўлса, бугунимиз салбийроқ кўринади. Бу табиий ҳол. Чунки ўтмиш бугунимизга ўхшаб биздан амалий зўриқиш талаб қилмайди. Лекин, бугунни тушуниш учун ўтмишни таҳлил қилиш керак эмасми? Ва аксинча, ўтмишга тўғри баҳо бериш учун бугунга таҳлил кўзи билан қараш керак эмасми? Ман эса, бугунги хотираларимдан бугунги футболим учун хулосалар чиқариб олмоқчиман.

Урушдан юртимиз катта талофат билан чиққан эди. Халқимиз қашшоқлик билан курашар эди. Шунинг учун одамлар орасида бирдамлик кучли бўлган. Ўзига тўқ одам учун ҳам янгилик бўлган ТВ қутисини кимдир қаердандир олиб келса, бундай қувончини қўшнилари билан бўлишгиси келар эди. “Дайди” киносини биргаликда кўрамиз деб, қўшниларга жой ясатар эди. Бир дона ёпган нонни ё бир сиқим тузни қўшнидан сўраб чиқиш оддий ҳол эди. Баъзида тансиқ ҳисобланган оқ ундан жиззали нон ёпганда, тандирдан узилган иссиқ нонни қўшниларга илиниш одат бўлган эди. Ҳозир шундай қилсангиз, ҳирсдан тўқ қўшнингиз сизни жиннига чиқаради. Сиз қўшнингиз уйига кирмайсиз. Киролмайсиз ҳам. Эшикдаги қоровули йўл бермайди-да. Эл-юртни қовуштиргувчи урф-одатларга амал қилмайди бугунги бундай одам. У “қўшни хаққи” деган тушунчани билмайди. Одамлар илгари яхши инсон бўлиб, бугун ёмон бўлиб қолишмаган. Илгари ҳам, бугун ҳам одамлар турли-туман бўлиб келган. Илгари муттаҳам юлғичлигини, олғирлигини, феъли оғирлигини яшириб, инсонпарварлик ниқобини кийиб юрган бўлса, бугун ундайлар очиқ-ойдин бойлиги билан ғурурланиб, табақаланиб, бошқалардан ўзини юқори қўйиб юрибди. У даврда камбағалпарварлик, ватанпарварлик шиор эмас, турмуш тарзимиз эди. ““Пахтакор””га шу туйғуни тўлиқ ҳис этиш учун 50минг одам келиб, биргалашиб бир жону, бир тан бўлишиб ишқибозчилик қилишар эди. Ишқибозларнинг ҳапқириб туришидан, бўшаб қолган Ўқчи маҳалласидаги уйлар ларзага келар эди. Гол бўлмай қолганида ишқибозларнинг биргаликда бир уҳ тортиши Ўрдадаги машҳур заргарлик дўконигача эшитилар эди. Бугунги кунда одамлар бирлашишни эмас, ажралишни исташади. Либоси билан, маиший ҳаёти билан, турар жойи, от-улови билан бошқалардан ажралиб туришга интилишмоқда. Ҳатто қабр тошини ҳам бошқаларникидан ҳашамати билан ажралиб туришини хоҳлашади. Совет даврида ҳамма бир хил кийинишни, бир хилда яшашни, бир хилда фикрлашни, бир ғоя остида яшашни, ўзаро ҳамдард бўлишни хоҳлашар эди. Бугунги кунда ҳамдардлик талаб қилувчи футбол соҳасида 50минг ё 5минг у ёқда турсин, 500та ишқибознинг стадионга келиши амри маҳол бўлиб қолмоқда. Чунки ҳаётда кун сайин бирдамлик йўқолиб бормоқда. Ҳаммаёқда фойдахўрлик тантана қилмоқда. Фойдаси тегмайдиган ишни қилмасам дейди бугунги одам. Ҳар қадамида фойда кўрсам дейди бугунги одам. Ишқибозчиликдан эса, ҳеч кимга ҳеч қандай фойда тегмайди. Наф йўқ, буни биласиз.

Давоми Ҳасанали Қодиров блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 16:28, 23.08.2016.
Ўқилди: 12252 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.