Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта 2-0 Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Олди-қочди гаплар

Баҳо:
+0; -0

Урушдан кейинги 50-йиллар. Телевизор энди расм бўла бошлаган эди. Қайси бир маҳаллада ёки қайси бир кўчада кимнингдир телевизори бор бўлар эди. Унинг уйига қўни-қўшнилар йиғилишиб биргаликда телевизор кўришар эди. Раъно Мадраҳимова билан Насиба Иброҳимоваларни қариялар эсласа керак. Улар биринчи дикторларимиз бўлишган.

Раънохон “Маҳаллада дув-дув гап” фильмида ижро этган архитектор образи орқали бугун ҳам кўпчиликка таниш бўлса керак. Насибахон кейинчалик партия ходими бўлиб танилган эди. Ҳозир ҳам улар тирикмикан? Соат кеч 5.30 бўлишини кутар эдим. Кўрсатувлар Фахриддин Содиқов басталаган ажойиб бир куй ижроси билан бошланар эди. Бу куй ҳалигача қулоғимда қолган. Ўшандан бери чанг созини яхши кўраман.

БИРДАМЛИКНИ ЎҒИРЛАДИЛАР
Ўтмишни ҳамма қумсаб яшайди. Бу қумсаш ҳаммада ёқимли хотиралар уйғотади. Бугунги кундан кўра ўтмишдан кўпроқ яхшиликларни қидирамиз. Кундалик қийинчиликлардан қочиб хаёлан ўтмишда яшаймиз. Ўтмиш биздан ечим талаб қилмайди-да. Ўтмиш кўпчилик учун фақат ижобий бўлса, бугунимиз салбийроқ кўринади. Бу табиий ҳол. Чунки ўтмиш бугунимизга ўхшаб биздан амалий зўриқиш талаб қилмайди. Лекин, бугунни тушуниш учун ўтмишни таҳлил қилиш керак эмасми? Ва аксинча, ўтмишга тўғри баҳо бериш учун бугунга таҳлил кўзи билан қараш керак эмасми? Ман эса, бугунги хотираларимдан бугунги футболим учун хулосалар чиқариб олмоқчиман.

Урушдан юртимиз катта талофат билан чиққан эди. Халқимиз қашшоқлик билан курашар эди. Шунинг учун одамлар орасида бирдамлик кучли бўлган. Ўзига тўқ одам учун ҳам янгилик бўлган ТВ қутисини кимдир қаердандир олиб келса, бундай қувончини қўшнилари билан бўлишгиси келар эди. “Дайди” киносини биргаликда кўрамиз деб, қўшниларга жой ясатар эди. Бир дона ёпган нонни ё бир сиқим тузни қўшнидан сўраб чиқиш оддий ҳол эди. Баъзида тансиқ ҳисобланган оқ ундан жиззали нон ёпганда, тандирдан узилган иссиқ нонни қўшниларга илиниш одат бўлган эди. Ҳозир шундай қилсангиз, ҳирсдан тўқ қўшнингиз сизни жиннига чиқаради. Сиз қўшнингиз уйига кирмайсиз. Киролмайсиз ҳам. Эшикдаги қоровули йўл бермайди-да. Эл-юртни қовуштиргувчи урф-одатларга амал қилмайди бугунги бундай одам. У “қўшни хаққи” деган тушунчани билмайди. Одамлар илгари яхши инсон бўлиб, бугун ёмон бўлиб қолишмаган. Илгари ҳам, бугун ҳам одамлар турли-туман бўлиб келган. Илгари муттаҳам юлғичлигини, олғирлигини, феъли оғирлигини яшириб, инсонпарварлик ниқобини кийиб юрган бўлса, бугун ундайлар очиқ-ойдин бойлиги билан ғурурланиб, табақаланиб, бошқалардан ўзини юқори қўйиб юрибди. У даврда камбағалпарварлик, ватанпарварлик шиор эмас, турмуш тарзимиз эди. ““Пахтакор””га шу туйғуни тўлиқ ҳис этиш учун 50минг одам келиб, биргалашиб бир жону, бир тан бўлишиб ишқибозчилик қилишар эди. Ишқибозларнинг ҳапқириб туришидан, бўшаб қолган Ўқчи маҳалласидаги уйлар ларзага келар эди. Гол бўлмай қолганида ишқибозларнинг биргаликда бир уҳ тортиши Ўрдадаги машҳур заргарлик дўконигача эшитилар эди. Бугунги кунда одамлар бирлашишни эмас, ажралишни исташади. Либоси билан, маиший ҳаёти билан, турар жойи, от-улови билан бошқалардан ажралиб туришга интилишмоқда. Ҳатто қабр тошини ҳам бошқаларникидан ҳашамати билан ажралиб туришини хоҳлашади. Совет даврида ҳамма бир хил кийинишни, бир хилда яшашни, бир хилда фикрлашни, бир ғоя остида яшашни, ўзаро ҳамдард бўлишни хоҳлашар эди. Бугунги кунда ҳамдардлик талаб қилувчи футбол соҳасида 50минг ё 5минг у ёқда турсин, 500та ишқибознинг стадионга келиши амри маҳол бўлиб қолмоқда. Чунки ҳаётда кун сайин бирдамлик йўқолиб бормоқда. Ҳаммаёқда фойдахўрлик тантана қилмоқда. Фойдаси тегмайдиган ишни қилмасам дейди бугунги одам. Ҳар қадамида фойда кўрсам дейди бугунги одам. Ишқибозчиликдан эса, ҳеч кимга ҳеч қандай фойда тегмайди. Наф йўқ, буни биласиз.

Ҳамма ўзим бўлай демоқда. Инсон оддий нарсадан қувонмай қўйди. Мол-мулкка эгалик ҳисси, ўчлик ҳирси одамлардан бирдамлик қувончини ўғирлаб қўйди. Бойишга чексиз интилиш одамлар орасини тирсакзорга айлантириб юборган. Тўқчилик билан йўқчилик шуниси билан бир-биридан фарқланади. Бугунги фаровон давримизда бирдамлик билан ҳамдардлик қадрсизланиб, йўқолиб бормоқда. Чунки тўқ яшаяпмиз. Бир бурда ноннинг қадрига етмай, мазасидан роҳатланмай маишатнинг баланд чўққисига интиламиз. Кўчаларда бизни ҳар қадамда янги очилган ресторанлар кутиб турибди. Қимматбаҳо уловни, масалан, “малибу”ни орзу қиламиз. Унга эришгач, “Бугатти” минганга ҳавас қиламиз.

БЕЛБОҒДАН ПАСТИ
Тарихда энг тўқ ҳаёт Рим давлатида бўлган. Ўша даврда римликлар яратган илму-фан, санъат, адабиёт ва иморату-иншоатлар ҳозиргача ҳайбати билан, мукаммаллиги билан кишини ҳайратга солади. Ўша буюк римликларни шимолдан келган ёввойи, қолоқ қабилалар нобуд қилган эди. Вандал қабиласи буюк санъат асарларини яксон қилгани ваҳшийларча содир бўлган эди. Вандализм ибораси ўша фожеадан қолган атамадир. Нима учун шундай бўлган. Чунки бойлик туфайли Рим аҳолисида бирдамлик йўқолиб кетган эди. Чунки ҳеч ким ватанини ўйламас эди. Йиққан бойлиги улар учун азиз эди. Фақат Сенат майдонидаги нотиқлар галма-гал алдаб, авраб “ватан учун, Рим халқи учун хизмат қилайлик”, деб чиройли, мантиқан тўғри тузилган нутқ сўйлар эдилар. Амалда ҳамма ўз бойлигини, ўз шон-шуҳратини, ўз роҳатини ўйлар эди. Ҳамма юрти билан эмас, бойлиги билан мақтанар эди. Аскарлар катта ойлик олиб жангга киришар эди. Улар ватанини эмас, йиққан бойлигини ҳимоя қилишар эди. Бирдамлик йўқолган эди. Пул қудрати уларга ёрдам беролмади. Ҳароб бўлишди.

Бугунги одамлар бир-биридан узоқлашиб, ётсираб, табақаланиб қолишмоқда. Қашшоқлик чегарасида яшовчилар сони кўпайиб бормоқда. Бояги айтганим Телевидение йўқчилик даврида одамларни яқинлаштирган бўлса, тўқчилик даврида узоқлаштириб юбормоқда. Телевизор туфайли коллектив бўлиб кинотеатрга тушиш йўқолиб кетган. Компьютер чиққандан кейин эса, дийдор кўришиш ҳам йўқолиб бормоқда. Яқинда компьютер орқали бир-биримизни бағримизга босамизми, дейман. Ҳамма нарса электрон вариантда содир бўлмоқда. Ҳамма ўз уйига шошади. Компьютер электрон вариантда узоқни яқин қилиб, кунларни сонияларга айлантириб юбормоқда. Футбол энг гўзал, энг ҳақиқий ўйин саналади. Компьютер футбол ўйинини ҳам “ўйин” қилиб ташлади. Электрон вариантда хоҳлаган машҳур футболчини кўрасиз. Компьютер одамларни ўзига банди қилиб олди. Компьютер тезлиги остида одам ўзини йўқотиб қўймоқда. Фикрловчи шаҳс йўқолиб бормоқда. Ҳамма ишидаям, уйидаям истеъмолчига айланиб қолмоқда. Мол-дунё йиғиш асосий мақсад бўлган бугун. Бундай одам бой бўлгани учун кўнгил ҳушлик қилиши керак. Унга стадион эмас кўнгил очар жойлар керак. Уларни кимдир концерт золларида киндикдан паст мавзуларда бачкана сўзлар билан кулдириши керак. Бирдамлик, ишқибозчилик қувончи улар учун бегона туйғу бўлиб бормоқда.

ФУТБОЛ МАҚТОВИ
Ёзганларимнинг футболга нима даҳли бор дейсизми? Далага қараб арқонни узиб ўтлаб кетдим дейсизми? Ундай эмас. Санжар Ризаев бир суҳбатда “Бунча футболчиларни барча иллатларда айблайсизлар, сизларнинг ҳаётингизда порахўрлик, кўзбўямачилик, сотқинлик йўқми? Сизларнинг ҳаётингизда нима бор бўлса, футболда ҳам бор. Футболчилар ойдан тушишмаган”, деб айтган эди. Тўғри гапирган. Қозонда бори чўмичга чиқади. “Қозонни” кўрсатдим. Тағин кўрсатаман. Энди “чўмичдагини” лаганга солиб уни “таҳлил” қилиб кўрайлик, “шўрва” таъмини татиб кўрайлик. Бунинг учун яна озгина “ўтлайман”.

Февралда ўпкамни шомоллатиб қўйган эдим. “Семашко” номидаги институт поликлиникасига бордим. Кассага 20минг тўладим. Дўхтирга кирдим. Дўхтир ўпкамни МРТ суратига тушириб келишимни сўради. Ундай хизмат 100 мингдан ортиқ туради. Дўхтирнинг ҳам дарди пул. Буни оддий қабул қиламан. Дўхтир ҳам одам. У ҳам нон йейди. МРТ эгаси унга “откат” беради. Чунки дўхтир унга беморни тайёр “Овқат” сифатида юборади-да. Лекин мен ҳам одамманку. Шунинг учун эски услубда ўпкани фонендоскоп билан эшитиб, ташҳис қўядиган дўхтирни топдим. Ва даволандим. ОЧЛ ўйинларига чопонга ўралиб борганимни, ўйиндан сўнг мураббийларни иситма аралаш қайноқ саволга тутганимни ҳамма кўрган эди.

Нега бу воқеани эсладим? Гап бундай. Футболчи ҳам одам. Бугунги куннинг одами. Моҳиятан футболчи бугунги кунга тескари одам бўлади. “Қозондагилар”, яъни бугунги ҳаёт одамлари ўзим бўлай деса, ҳатто ака-укалар ҳам бир-бирини тушунишни истамасдан ажралиб кетаётган бўлса, бир жамоадаги футболчилар ҳеч қачон ўзим бўлай демайди. Жамоам ғалабасини дейди. Ҳатто бегоналар билан бир бутун оила бўлиб яшайди. Майдонда бир-бирини сўзсиз тушуниб яшайди. Ҳаётда ҳалокат ёнида, душман қаршисида одамларда бирдамлик ҳамма нарсадан устун бўлади. Ёшлигимиз шундай бирдамликда ўтган деб ёздим. Шундай экан, футболчилар ҳар бир ўйинда майдонга “душман” қаршисига чиқар эканлар, захирадагилар билан, трибунадагилар билан катта бирдамликка эришадилар. Португал футболчилари финалда ғалаба қозонганларидан кейин бутун португал халқи беш йиллик жаҳон урушида ғолиб чиққандек қувонган эдилар. Бугунги ҳаётда жисмонанд кучсиз, қорин қўйган, ақли даромаддан, ўз фойдасидан бошқа нарсага етмайдиган, доим орқадан ҳамла қиладиган, ҳаммага тирсак тирайдиган, фирибгар, муттаҳам одам ошкора жангга чиқмасдан телефон кучи билан Сизни енгиб кетиши мумкин. Футболда бунинг тескариси бўлади. Футболда жанг ошкора бўлади. Футболда адолат тантана қилиб, кучли ютиб кетиши керак. Футболда рақибга тирсагингни тирасанг, ҳакамдан сариқ оласан. Бу мақтов эмас. Бу “мен нечун севаман футболистонни?” деган саволга жавобдир. Шундай мақтовлар билан бирга футболдагилар ҳам одам, бугунги кун одами. Улар ҳам нон ейди, кийинади. Нима учун футболчиларимиз олаётган ойлик ҳақида ёзишни тақиқлашмоқда, билмадим. Абдулҳафиз ҳам бундан норози эканлигини доим ёзади. Бугунги кунда яшаяпган футболчи ҳам, бугунги ҳаётга муносибдир. Улар ичида футболни эмас, пулни яхши кўрадигонлар бор, кўплаб топилади.

Футболчига ҳам пул керак. Иложи бўлса, пул кўпроқ бўлсин дейди. Токи у футболдан бошқасини ўйламасин. Рўзғор ташвишини қилмасин. Доим фаровон яшасин. Муҳтожликни билмасин деймиз. Футболга ўзини баҳш этсин деймиз. У эса, бояги айтган “қозонимдаги” одам эмасми, пули кўпайган сари пулдан бошқа нарсани ўйламай қўймоқда. Улоққа ярамайдигани ҳар ярим йилда “подёмний” олиш илинжида клубдан клубга ўтиб кўчманчилик қилиб юрибди. Энг буюклари “Локомотив”дан, омадсизроғи номдор бўлса-да, масалан “Қизилқум”у “Бухоро”дан иссиқ жой топишмоқда. Иккинчи даврадан эса, “Обод” ҳам шу йўлга ўтиб олибди. Бу клуб ўзининг чақа пулларига яраша ўтмиши бору келгуси йўқ, қоқилган-суқулган, таниқли, “иккинчи сорт” тажрибасига эга ўйинчиларни ўз таркибига бир мавсум учун қўшиб олди. Биз ишқибозлар бояги айтганим “қозон” туфайли, клубнинг нодон ҳомийси туфайли ҳамманинг меҳрини қозона бошлаган ўзбек “Лестер”идан айрилиб қолдик. Куни кеча “Насаф”га қарши ўйинда кимларни “Жар”да кўрдим? Мавсум бошидаги ёш, келгуси порлоқ футболчиларнинг уюшган, тиришқоқ, жанговор жамоасини эмас, таниқли бўлишса-да қовушмаган “кекса” ўйинчилар бўтқасини кўрдим. Бу гапларимдан, бу ҳолатдан кўзларимга ёш қалқиб кетди... Эсиз навқирон жамоа. Иқтидорли ёш мураббий Бобур Зуҳриддиовнинг неча йиллик меҳнатини поймол қилишди-я. Энди “Обод” ҳам кейинги йили “Оқ-тепа”, “Чилонзор”, “Гулистон” жамоалари каби йўқ бўлиб кетадими?

ДАЛИЛ КЕРАКМИ, МАРҲАМАТ
Бундай бир неча мавсумга етадиган тайёр ўйинчиларга таяниб яшовчи клубларнинг карвонбошиси “Локомотив” ҳисобланади дедим. Бу карвонда “Бухоро” ҳам бор. “Пахтакор” билан бўлиб ўтган ўйиндан сўнг Жамшид Саидовдан кейинги йили бу йилги меҳнатингиз зое кетадими, бу йилги ўйин, бу йилги ўйинчилар билан бирга йўқоладими, деб берган саволимга бу молияга боғлиқ, деб қисқа жавоб берди. Бу сўроғим клуб шаънига айтган ҳақорат эмас эди. Клубга шу йил натижа керак. Кейинги йил билан ҳеч кимнинг иши йўқ. “Локомотив”нинг эса, иштаҳаси “Бухоро”никидан баландроқ. Пулига яраша. Олтиндан пастини натижа дейишмайди. Кейинги йил мақсади билан раҳбариятнинг бу йил иши йўқ. Сизга бундай гапларим асоссиз туюляптими? ОЧЛ чорак финали олдидан клубга туҳмат қилмоқдаманми? Ундай эмас. Бу ҳақда батафсилроқ ёзишга мажбурман.

“Локомотив” “Андижон”га қарши ўйинда 3:1 га ютди. Ҳисоб 2:0 бўлиб турганида рақиб жавоб тўпини киритиб олди. 2:1. Рақиб номдор ўйинчилардан ҳайиқмасдан босимни кучайтирганда эди, 2-голни ҳам уриб олишлари мумкин бўларди. “Локомотив” голни ўтказиб юборган эпизод эсимда қолди. Копадзе билан боғлиқ бўлган муҳим сабаб ҳақида вақти келса, кейинроқ гаплашамиз. Фарғонадаги ўйинда ҳам шу нуқсон туфайли “Локомотив” рақибни юта олмади. Бу ҳақда гапирмай турайлик. Қанотдан ёриб кирган рақиб ярим ҳимоячисига Файзиевнинг ета олмагани, голга олиб келган оширмани тўса олмагани эътиборимни тортди. Ўйиндан сўнг Андрей Микляевга буни эслатиб, қанотларда доим чопқир, тезкор футболчилар ўйнаши керак, сизда Ҳасановдан бошқа тезкор ўйинчи йўқ деган эдим. “Худо уни ҳам сизларга кўп кўрди. Ёшлар жамоасида Файзиевга рақобатчи қилиб шундай тезкор ўйинчини тайёрлаяпсизми”, деб сўраган эдим. Биласизми, Андрей нима деб жавоб берди? Бу саволингизни ёшлар ўйинига келиб ўйиндан кейинги анжуманда ёшлар мураббийига беринг, деди. Тўғри жавоб дейсизми? Андрей ёшлар ўйинидан кейин матбуот анжумани умуман ўтказилмаслигини билмас экан. “Локомотив”нинг асосий ва ёшлар жамоалари бир-бирига бегона, алоҳида жамоалардир, деб куюниб ёзишларимни Андрейнинг бундай жавоби тасдиқламайдими? Бу жавоб раҳбариятнинг ҳар бир чизиққа керакли етук футболчини четдан чақира олгани учун ёшларни-да Фарм-клубни хўжакўрсинга ушлаб турибди, келгуси билан, ёш лекин ҳали етилмаган ёрқин талантлар билан раҳбариятнинг иши йўқ дейишимни исботламайдими? Андрейнинг оғзидан чиқиб кетган сўзга осилмай, бошқа далил келтиришим мумкин.

“Пахтакор”, ё “Бунёдкор”ларни гапирмайман. “Нефтчи” Тошкентга келганида бир нарсага эътибор бердим. “Қўқон” олийга қайтгач, биринчи мавсумнинг биринчи даврасида бош мураббий бўлиб яхши ишлаган Абдуллаев кўзни қувонтирган эди. Ҳозир у “Нефтчи”нинг спорт директори бўлиб ишламоқда. Уни захира ўриндиғида мураббийлар қаторида кўрдим. “Нефтчи”да ёшлар билан Евстафеев ишлайди. Уни ҳам ўйин пайтида Андрей Фёдоров ёнида кўрасиз. Бу йил биринчи даврада Қўқонда Исмоилов ишлаган эди. У ҳам мураббийлар штабида захира ўриндиғида жамоа билан бир оила бўлиб ўтирибди. “Локомотив”да эса, ёшлар ўйнаганда асосий таркиб мураббийларини кўрмайсиз. Асосий таркиб ўйинини кўриш учун ёшлар мураббийи келмайди. Ўша “Андижон”га қарши ўйинда клуб спорт директори Равшан Муқимовни захира тугул, вип секторда Тўлабек ёнида ҳам кўрганим йўқ. Демак, асосий таркиб ўйини билан Спорт директорининг иши йўқ, дейишим мумкин эканми? Клубда бирдамлик йўқ дейишим мумкин эканми? Марказий Осиё ёшларининг мусобақасида анча-мунча клубларнинг селекция бўйича мураббийларини кўрдим. “Локомотив”дан ҳеч кимни кўрмадим. “Локомотив”да бундай мураббийнинг, лавозимнинг ўзи йўқ. “Локомотив” бу йил чемпион бўлса бўлгани. Кейинги йил билан, ўринбосарлар билан раҳбариятнинг иши йўқ, десам бўладими? Шундай экан, бир йиллик, бир мавсумлик клубларнинг карвонбошиси деганимга ҳафа бўлманг. “Локомотив” ўз ўринбосарларини ўйламасдан катта пулларига ишониб ҳар йили энг кучли футболчиларни йиғиб чемпион бўлмоқчи. Қачонгача шундай қилади? Бу йил аввал “Пахтакор”ни, кейин “Насаф”ни кучсизлантириб чемпион бўлмоқчи.

Давоми бор.

Киритилган сана: 23.08.2016 16:00. Ўкилди: 13953 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:04. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:04. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:01. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


BITTAMUXLIS
Сана: 24.08.2016 03:47. BITTAMUXLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KIAKIA
Сана: 23.08.2016 23:26. KIAKIAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PATOFIZIOLOG

Сана: 23.08.2016 21:50. PATOFIZIOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.