Кириш Регистрация
21/12 00:45 Верона 0-1 Милан
21/12 01:00 Жирона 3-0 Вальядолид
21/12 17:30 Астон Вилла 2-1 Манчестер Сити
21/12 18:00 Хетафе 0-1 Мальорка
21/12 19:00 Торино 0-2 Болонья
21/12 20:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
21/12 20:00 Ипсвич 0-4 Ньюкасл
21/12 20:00 Вест Хэм 1-1 Брайтон
21/12 20:15 Сельта - Реал Сосьедад
21/12 22:00 Женоа - Наполи
21/12 22:30 Кристал Пэлас - Арсенал
21/12 22:30 Осасуна - Атлетик Бильбао
22/12 00:45 Лечче - Лацио
22/12 01:00 Барселона - Атлетико
22/12 16:30 Рома - Парма
22/12 18:00 Валенсия - Алавес
22/12 19:00 Фулхэм - Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер - Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед - Борнмут
22/12 19:00 Эвертон - Челси
22/12 19:00 Венеция - Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид - Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта - Эмполи
22/12 22:30 Леганес - Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас - Эспаньол

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Яна ўша дастурхонми? (2-қисм)

Баҳо:
+0; -0

Олимхўжа Бўронов. Отахон, компьютер даврида дастурхонимизга истаган инсонни таклиф қила оламиз. Бир пиёла чойни кимга узатай?

Ҳасанали Қодиров. Кубогимиз финалидан сўнг ва ундан кейинги бўлиб ўтган можароли воқеалардан сўнг, ҳар биримиз ўз позициямизни аниқлаб олишимиз керак. Барча иштирокчиларни таклиф қилсак арзийди. Шундай экан, дастурхонимизга бугун очиқчасига иқтибослар гурунги деб ном қўйсак бўлаверади.

О.Б. Сиз, олдинги дастурхонимизда бирон бир сайт атрофида бундай воқеалар бўлиб ўтишини олдиндан билганмидингиз, дейман. Журналистикамиз, унинг вазифалари ва ҳолати ҳақида сўз юритиб, унга таъриф берган, уни гуруҳларга ажратган эдингиз.

Ҳ.Қ. Юмшатмасдан ҳибсдаги ҳолати деб очиқ айта беринг. Ўткир сўз чекланган. Очиқ СЎЗ, танқидий бўлсин, ё хатоли бўлсин, гап бунда эмас — матбуот сўзи, журналист сўзи жазоланди. Жа-зо-лан-ди. Маъмурият ва унинг раҳбари ҳаммага ўз қудратини, атрофидаги одамлардан, очиқ сўздан, ҳур фикр сўздан устунлигини кўрсатиб қўйди. Қонун, яъни қоғоз (қоғозга ёзилган бандлар, параграфлар, низомлар маъносида) ҳар нарсадан устуворлигини ҳаммага кўрсатиб қўйди. “СА” сайти энг фаол сайт, фаоллиги учун, аччиқ сўз бўлгани учун жа-зо-лан-ди. Бултур Сиз, давлат тили хусусида Шерзод Ражабовни, яъни ПФЛнинг кичгинагина амалдорини мақоламда қаттиқ танқид қилганим учун, мени эмас, ёзганларимни жазолаб Шерзоднинг талабига кўра ўша мақоламни бир соат ичида ўчириб ташлаган эдингиз. С.А. сайтидагилар эса ПФЛнинг катта раҳбарини унинг хатоси учун ҳеч кимдан ҳайиқмасдан қаттиқ танқид қилишибди. Офарин.

О.Б. Узр, гапингизни бўлдим. Қайси хатоси учун, қаерда хатога йўл қўйибди? Ла Лига вакили билан ўтказиладиган тадбир Кубок финали билан бир кунга тушиб қолиши ПФЛдан ташқари ҳолат эдику. Иккинчидан, эски гапни эсладингиз. stadion.uz сайти билан қанча журналистнинг туз-насибаси боғланган бўлса, тепадагиларга қарши юриб бўларми эди, ўшанда? Майли ўтган гапларни эсдан чиқарайлик. Ҳозир барча мақолаларингизни чиқаряпмиз. Ислоҳотлар кетяпти. Ўзгаришлар бор. Мавзуга қайтайлик. Қандай жазо? Илгариги даврга ўхшаб, ҳеч ким сайтни ёпиб қўйгани йўқ. Аккредитация олиб қўйилди, холос. ПФЛ раҳбарининг обрўсини тўкиб турса, ҳеч қандай чора кўрмасдан индамай қараб туриш керакмиди?

Ҳ.Қ. Чора кўришди эмиш. Танқид учун чора қўллаш жазолаш дегани эмасми. Чемпионатимиз ўйинларига биронта журналист келмаяпти. Ўйиндан кейин матбуот анжуманида учта журналист ўтиради. Улар ҳам СА сайтига тегишли бўлишади. Фақат терма ўйинларида журналистлар бемаза қовуннинг уруғидай ғужғон бўлиб золни тўлдириб ўтиришади. Ва бемаза саволлари билан, нега уни туширдингиз, буни туширмадингиз деб, такрор-такрор сўрайвериб ҳамманинг мазасини қочиришади. Бамаъни саволларни анжуманнинг энг фаол доимий иштирокчилардан, СА журналистларидан эшитардик. Энди уларнинг матбуот анжуманида иштирок этиши тақиқланди.

Pfl.Uz. (Ҳамма) “миллий чемпионатимизни кўтаришга уринаётган пайтда chempionat azia сайти айрим ноҳақликларга йўл қўйиб, жамоатчиликнинг фикрини салбий томонга оғишига сабаб бўлмоқда. ЎзПФЛ ва унинг ходимлари хақ-хуқуқлари, қарашлари ва касбий обрўсини беҳурмат қилаётани кўпчиликнинг дилини хира қилмоқда. Ушбу сайт вакиллари чегарадан чиқишди. Фактларга асосланмаган ёлғон маълумотларни тарқатмоқда”. (Ф.Э. №87. 3б.).

Ҳ.Қ. Инсоннинг обрўси касбий бўлишини энди эшитишим. Сизларга қолса, маиший ё ижтимоий обрў ҳам бўлади. Танқид сўзи ҳам, туҳмат сўзи ҳам инсон обрўсини тушира олмайди. Жимжима сўзларингиз кимга керак? Омон Ғофуров ўз обрўсини ўзи тўкмоқда. Жумладан, сизнинг мазкур қарорингиз туфайли унинг обрўси “бутун ўзбек футболи жамоатчилиги” олдида анча тушиб кетди. Кимлигингизни билмайман. Балким, Диёрдирсиз ё Шерзод, ё Ёқубжондирсиз, ким билсин. Олдимда юзсиз, чеҳрасиз оддий бир ҳарфларсиз. Пефеэлуз-сиз. Сиз ҳеч қачон бирон кимсага ҳариф бўлмагансиз. Маъмурий протокол тилингиз билан зариф мушоҳада юрита олмайсиз. Ҳариф ҳам эмассиз, зариф ҳам эмассиз. Ҳеч ўчмас, тошдай кўчмас, умуман тепса тебранмас тепага маъқул, мулойим ва арзон, пастга мағрур, қаттиқ қотган ва қиммат тарифсиз. Сизга берган таърифим ёқмадими?

Албатта ёқмайди. Демак, пефеэлузжон, танқид асосли ё асоссизлигини ким аниқлайди, сизми? Футбол генетика сингари аниқ фан эмас. Масалан, Эшмат қурувчилар “Локомотив”дан иккинчи голни ўтказиб юборгани учун томоғини қириб икки соат Миржалол Қосимовни айблаши мумкин. Тошмат эса айни дамда Қосимовни икки соат мақташи мумкин. Иккаласи бир нимага асосланиб гапиради. Эшматнинг фикри бўйича “Бунёдкор” иккинчи голни ургандан кейин ўйин ритмини ўзгартириб, майдон бўйлаб вазиятни ўз назоратига олиши керак эди. Бундай бўлмади. Ҳисоб 2;2 бўлиб қолди. Майдон назоратини Ашурматов финалда яхши эплади. Тошматнинг эса фикри бошқача. Маҳорати чўққига чиққан “Локомотив”нинг тажрибали ўйинчилари ҳар бир эпизодда ўз укаларидан кўра кучлироқ бўлгани учун “рваный темпда” ўйнаши мумкин эмас эди. Тошмат гапини оқлаб турган бир пайтда Чилмат қалдирғочлар атайин гол ўтказиб юборишди деб айтиши мумкин. Вахоказо. Бу футбол. Бутун футбол оламида фикр эркинлиги бор. Сиз эса “касбий обрў”ни устида қайғурасиз. Қарорингиз бошдан оёқ тутуриқсиз гап бўлиб, қусурликлардан иборат бўлмадими?

Хайрулла Холиқов. Отахон, нега бундай ошириб гапирасиз? СА ҳам айбдор. “(Биринчидан) танқид қилиш керак экан деб, шомша-шошарлик билан ниманидир қоралаш нотўғри. (Иккинчидан) фақат танқид сабаб (“бейжикни”) бекор қилиш эса, жиддий асосга сабаб бўлмайди. Ҳар бир киши ўз ишига профессионал тарзда ёндашиб олтин оралиқни, (ўрталиқни) топган холда иш олиб боргани маъқул”. (Ф.Э. №87.5б.)

Ҳ.Қ. Қизиқ гап бўлди-ку. Ўртача куюниш мумкинми? Яримта йўталишдай гап-ку. “Пахтакор” ўртача шижоат, ўртача истак билан ўйнагани учун финални ОТМКга бой берди. Сиздек олтин оралиқда юрган одам “нима бўлганда ҳам (финалда трибуналар бўм-бўш бўлганда ҳам) икки тадбир кўнгилдагидек кечди” дейди. Финал бўш трибуналар олдида ўтганидан куюнмайди. “Ахир одамларнинг ҳар (бир) куни фақат футболдан иборат эмас-ку” деб бизни юпатади. “Олтин оралиқ” одамининг гапими бу айтганларингиз? Сизда ютуқ ҳам бўлмайди, мағлубият ҳам. Олтин оралиқда яшайсиз. Яхшиямки Омон Ғофуров Сиздек “олтин оралиқни” изламас экан. Кескин танқидга кескин муносабат билдирди. Энди ушбу можаро сабаб матбуотда, футбол ичи ва ташида, ишқибозчиликда, футболқарашимизда қорани оқдан ажратиб оламиз.

О.Б. Равшанжон, Сиз “олтин оралиқни” изламай адлия худудида туриб, бўлиб ўтган воқеага баҳо беринг.

Равшан Зокиров. Аввало комиссия тузиб чиқиш керак эди. Ушбу комиссия аъзолари текширув ишини олиб бориши керак эди. Масалан, келтирилган фотосурат монтаж бўлганлиги, ишлатган сўзларида туҳмат ё ҳақорат бўлганлиги ўз исботини топса, комиссия муаллифни аниқлаб раҳбарга муаллиф устидан маъмурий жазо қўллашни тавсия қилиши керак эди. Асло муассаса ё ташкилот устидан жазо қўллаш мумкин эмас эди. Ёки комиссия лозим топса, жиноий жавобгарлик юзасидан ишни кўриб чиқиш учун адлия ходимларига ҳам юбориши мумкин бўлади. Ҳозир жабрланган тараф ЎФА раҳбарига ПФЛ чиқарган қарор устидан шикоят ёзиб чиқиши мумкин. Агар шикоят ёзиб чиқмаса, процессуал хатога йўл қўйилган бўлса-да ўзларига нисбатан қарор тўғрилигини тан олган бўлишади.

О.Б. Шу сўзлардан кейин мавзуни ёпиқ деб айтсам ҳам бўладими?

Ҳ.Қ. Қарор чиқишига сабаб бўлган воқеаларга бефарқ бўлсак, мавзуни ёпайлик. Биз бундай қилмаймиз. Воқеада иштирок этган томонлар ўз баҳосини ҳали олгани йўқ. Бош қаҳрамонни эшитиш керак.

Омонжон, Сизни дастурхонимизга таклиф қила олмайман. Сизга фақат мурожаат қилишим мумкин. Очиқ хат ёзишим мумкин. Нега? Чунки уйимда нон-чойимдан бошқа ҳеч нарсам йўқ. Дастурхоним ғариб. Биласиз, бугун юртимизда табақаланиш кучайиб кетган. Гап бундамас. Сиз каби баланд мансабдор билан ҳеч қачон бир дастурхон атрофида ўтирмаганман. Сиз иномарка миниб юрган чоғда, ман пўкак миниб юрибман. Бу ҳазиломуз гапларимда жон бор. Сизда оммадан, одамлардан ажралиб қолиш ҳавфи бор. Юртимиз чемпионатида биринчи раҳбарсиз. Мен оддий инсонман. Номсиз, шонсиз, нишонсиз одамман. Ўзбек футболига содиқ оддий одамман Тахаллусим бор фақат.

Ўзингиз тилингиздан илиниб қолганингизни сезмай қолдингиз. Сиз карьерангиз йўлида илгари Аҳмаджонов билан бирга ишлаган экансиз. Таниш-билишчиликни қоралаган одам ПФЛ раҳбари лавозимига четдан ўз танишини “об-кеб” қўйганлиги фош бўлди. Сиз амал-мансаб зинапоясидан тепага қараб кўтарилиб келаётган карьеристсиз. Бундайлар интилувчан, тиришқоқ ва меҳнаткаш бўлишади. Сиз шундайлардансиз. Улар моҳиятни тушиниб ўтиришмайди.

Сиз ўқиган олийгоҳда Муҳрим ҳам ўқиган. У талабалик давридаёқ телбаликни, ишқибозчиликни бошлаб юборган эди. У ўшандаёқ футбол ичига кириб кетган эди. Иккита диплом Колоссовскийдаям бор. Лекин у футбол ичида яшаяпти. Сиз футбол устида турмокчисиз. Футбол билан Сизни мансаб боғлаб турибди. Эртага Кабминга “кўтарилиб” кетсангиз, стадионга элтувчи йўлни индингаёқ унутиб юборасиз. Шундоғам ходимларингиздан нечта одам, ишдан кейин ўйин кўргани стадионга киради? Уларни ҳам футбол билан маош боғлаб турибди. Ишқибозчилиги учун ойлик ёзсангиз борми, улар албатта стадионга ўйинни кўргани ишдан кейин қолишади. Сизлар футбол амалдорларисиз. Ишқибозчилик мазасини билмайсиз, дардини тушунмайсиз.

Биронта ўйинни қолдирмасдан стадионга келадиган ишқибозлар бор (Афсус, улар борган сари камайиб боришмоқда) Сиз бундайлардан эмассиз. Мориентесни оқлаб, уни “Реал”дан четлатган Лушенбургони қоралаб дўстингиз билан ҳафалашиб қолмагансиз. Сиз футболда тасодифий одамсиз. Бугун борсиз, эртага йўқсиз. Олтмиш йилдан бери стадионга қатнайман. Бундан кейин ҳам шу ердаман. Ишқибоз олдида ундан хайратланишни биласизми? Озгина камтарроқ бўлинг. Футболдагиларга тепадан туриб қараманг, уларни кўп эмас озгина ҳурмат қилинг, илтимос. Биламан, улар кўпига лоиқ эмаслар.

Омонжон, Аҳмаджонов элементар карьера услубиятини менсимаган ҳолда ушбу лавозимга Сизни олиб келиб қўйган. Нима демоқчиман? ПФЛ раҳбари лавозимига футбол ичидан чиққан бир кимсани номигагина қўйиб, Сиз унинг ёнида барча ишни олиб борсангиз яхши бўларди. Нима учун бундай қилмади? Чунки футбол ичидагилар билан ислоҳатларни амалга ошириб бўлмайдими? Чунки футболдагиларнинг барчаси коррупцияга ботиб кетганми? Чунки улардан ҳеч бири шаҳс бўлиб етишиб чиқмаганми? Чунки улар ичидан бир варақ китобни ўқиб чиқиб, уни мутоала қила биладиган одамни топиш қийинми? Ёки бўлмасам, Аҳмаджонов ҳукмронлик йўли билан ўз билганича буюриб, қарор чиқариб, ҳаммани ўзига бўйсиндириб ислоҳатлар ўтказмоқчими? Бундай бошқарувга фақат Сиз муносибмисиз? “Истасанг тепангда Омон бўлади, истамасанг ҳолинг ёмон бўлади, футболдан четлатаман”, шундайми? Билмадим, билолмадим.

Билганим шуки, бир журналист кирдикорига қарши олдин журналист бўлган, бугунги кунда футбол амалдори бўлиб олганлар “журналистчасига” кураш олиб бормоқда. Ўртада қолган Сиздек ҳолис инсон жавобгар бўлмоқда, ўзини оқлашга мажбур бўлмоқда. Шундайми? Фирдавсхон Ф.Э. газетасида уч бетни тўлдириб Сиздан олган ўз интервьюсини босиб чиқарибди. Шуни биргаликда ўқиб чиқиш эртага қолсин.

Сизлар билан эртагача хайрлашиб, сизлардан узр сўраган ҳолда Ҳасанали Қодиров ёздим.

Киритилган сана: 17.12.2018 14:52. Ўкилди: 4256 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.